Тошкент Ахборот технологиялари Университети Фарғона филиали 714-18 гурух талабаси Хабилов Икромжон Даминовични
Операцион кучайтиргичларнинг (ОК) тузилишини тушунтиринг?
Download 0.77 Mb.
|
Электроника оралик назорат Хабилов И
Операцион кучайтиргичларнинг (ОК) тузилишини тушунтиринг?
3.1 Операцион кучайтиргичларнинг тузилиши Биринчи авлодга мансуб уч каскадли ОК функционал схемаси 1.2.1 – расмда келтирилган. У кириш, мувофиқлаштирувчи ва чиқиш кучайтириш каскадларидан ташкил топган. 1.2.1 – расм. Уч каскадли ОК функционал схемаси. ОКларда кириш каскади сифатида дифференциал кучайтиригич (ДК) қўлланилади. Маълумки, ДК чиқишдаги нол дрейфини максимал камайтиришга, юқори кучайтириш коэффициентига, максимал юқори кириш қаршилигига ва синфаз ташкил этувчиларни максимал сўндиришга имкон беради. Мувофиқлаштирувчи каскад талаб қилинган кучайтиришни таъминлайди ва ДК чиқишидаги ўзгармас кучланиш сатҳи силжишини чиқиш каскади учун талаб этилган қийматгача камайтиради. Мувофиқлаштирувчи каскад дифференциал ѐки бир тактли кучайтиргич бўлиши мумкин. Чиқиш каскадлари ОКнинг кичик чиқиш қаршилигини ва лозим бўлган чиқиш қувватини таъминлаши керак. Чиқиш босқичлари сифатида, одатда АВ синфга мансуб комплементар транзисторлар асосида ҳосил қилинган икки тактли кучайтиргич схемалари қўлланилади Уч каскадли ОКнинг соддалаштирилган принципиал схемаси 1.2.2 - расмда келтирилган. Схемада қуйидаги электродлар кўрсатилган: инверсламайдига кириш Кир1, инверслайдиган кириш Кир2, чиқиш, икки қутбли кучланиш манбаига улаш учун хизмат қилувчи электродлар -ЕМ ва +ЕМ, схемага коррекцияловчи кучланиш манбаи уланган электрод UКОР. 1.2.2 - расм. Уч каскадли ОК принципиал схемаси. Кириш каскади VT1 ва VT2 транзисторларда тузилган классик ДК схемаси бўлиб, юклама сифатида RК1 ва RК2 резисторлар қўлланилган. Уларнинг эмиттер токлари ўзгармаслигини VT3 ва VT4 транзисторларда қурилган БТГ таъминлайди. Кучайтиргичда сочилаѐтган қувватни камайтириш мақсадида, БТГнинг RСИЛ силжитиш резистори ОКнинг битта кучланиш манбаидан (-ЕМ) таъминланади. RЭ1 ва RЭ2 резисторлар юклама токи бўйича маҳаллий кетма - кет манфий ТАни ташкил этадилар ва ДКнинг кириш қаршилигини оширадилар. Мувофиқлаштирувчи каскад p – n – p турдаги VT5 ва VT6 транзисторлар асосидаги ДКда ҳосил қилинган. Қарама - қарши ўтказувчанликка эга бўлган p – n – p турдаги транзисторларнинг қўлланилиши чиқиш каскади чиқишидаги кучланишни деярли нолгача силжитиш имконини беради. Биринчи каскад чиқишида кириш сигналининг синфаз ташкил этувчиси деярли мавжуд бўлмаганлиги сабабли, иккинчи каскадда уни сўндириш талаб қилинмайди. Шунинг учун VT5 ва VT6 транзисторларнинг эмиттер занжирларида БТГ қўлланилмайди. Бу ҳолат иккинчи каскад токларини миллиампер даражага кўтариш ва кучайтириш коэффициентини яна 30 марта ва ундан юқори қийматга ошириш имконини беради. Иккинчи каскад носимметрик чиқишга эга. Бунинг натижасида VT5 транзистор коллектор занжирида резистор қўлланилмайди. 1.2.3 - расм. К544УД1 турли икки каскадли ОК принципиал схемаси. Иккинчи авлодга мансуб К544УД1 турли икки каскадли ОКнинг соддалаштирилган схемаси 1.2.3-расмда келтирилган бўлиб, унда мувофиқлаштирувчи каскад қўлланилмаган. Шу сабабли кучайтириш коэффициенти қийматини юқори олиш учун кириш ДКида резисторли юклама дифференциал юкламага алмаштирилган. Бундай схемотехник ечимга, ИСнинг умумий асосда бир хил характеристикаларга эга бўлган эгизак п-р-п вар-п-р БТларни ясаш технологияси ўзлаштирилгандан сўнг эришилди. Бундан ташқари, ДКларда БТ ўрнига п - каналли VT2 ва VT5 МТлар ҳам қўлланилган. Улар кучайтириш ва частота хусусиятлари БТларга нисбатан паст бўлишига қарамасдан, кириш токларини кескин камайтириш ва кириш қаршилиги ортишини таъминлайдилар. VT1, VT3 ва VT4 транзисторларда ҳосил қилинган БТГ динамик юклама ҳисобланади. ДКнинг кириш токи VT6 ва VT7 транзисторлар асосидаги ток генератори ѐрдамида барқарорлаштирилган. Чиқиш каскади икки босқичдан иборат. Биринчи босқич УЭ уланган VТ8 транзистор асосида ҳосил қилинган бўлиб, унга юклама токи бўйича кетма - кет манфий ТА занжири киритилган. Иккинчи босқич VT10 ва VT11 комплементар транзисторларда ҳосил қилинган АВ синфига мансуб икки тактли қувват кучайтиргичдан иборат. Юқори частоталарда ҳар бир каскад фазани силжитади. Маълум частоталарда манфий ТАли ОКларда натижавий фаза силжиши 3600 га тенг бўлиб, кучайтиргич турғунлигини йўқотади. Турғунликни ошириш учун VT8 транзистор коллектор ўтишини шунтловчи ички ѐки ташқи СКОР конденсатор уланади. Ҳозирги кунда ОКларнинг турли сериялари икки ва уч каскадли схемалар асосида ишлаб чиқарилмоқда. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling