E Em sin (1)
Агар 900 ( sin 1) бўлса, ўрамдаги ЭЮК максимал қийматга эришади. (1) да Е- ЭЮК нинг оний қуйидаги; Em -ЭЮК нинг амплитуда қиймати. Синусоида қонун билан ўзгарадиган ЭЮК синусоидал ЭЮК деб аталади. Электр занжирларида бундай ЭЮК таъсирида ҳосил бўлган ток синусоидал ток деб аталади. Индукцион ЭЮК нинг йўналиши ўнг қўл қоидаси билан аниқлаш мумкин. Бу қоида қуйидагидан иборат: Агар ўнг қўлимизни магнит куч чизиқлари кафтимизга кирадиган қилиб жойлаштириб, бош бармоғимизни эса магнит майдонидаги ўтказгич ҳаракат қилган томонга қаратиб турсак, ёйилган тўрт бармоғимиз индукцион токнинг йўналишини кўрсатади. Шундай қилиб, ўтказгичда индукцияланадиган ЭЮК ўтказгич кесиб ўтаётган магнит оқими Ф ни ўтказгичнинг магнит майдонидаги ҳаракат вақти t га нисбатига тенгдир.
E Ф/t (2)
(2) формулани Фарадей кашф этган бўлиб, у электромагнит индукция ҳодисасининг асосий формуласи ҳисобланади. Бу ҳодиса асосида электр генераторлари, трансформатор, электродинамик микрофон, грампластинкага ёзилган овозни қайта эшиттирадиган адаптер ва бошқаларнинг ишлаш принципи ётади.
1.3 Ўзгарувчан токнинг асосий параметрлари.
Кучланишнинг оний қуйидаги: u Umsin t .
Бу ерда Um кучланишнинг амплитуда қиймати. Амплитуда қиймат деб кучланишнинг токнинг бир даврида эришиши мумкин бўлган энг катта қийматига айтилади. Давр деб синусиодал функция аргументининг тўла бир марта ўзгуриш учун кетган вақтга айтилади. Даврга тесқари бўлган катталик частота дейилади. Частота бир секунд ичидаги даврлар сонини билдиради. Ҳозирги замон электр энергетикасида асосан 50 Гц частотали ток ишлатилади. Частота бирлиги 1/с. Давр эса секундларга ҳисобланади. Синусиодал функция билан аниқланувчи частота даврий частота дейилади. Унинг секундларда ҳисобланган частота билан боғланиши қуйидагича 2 /Т 2f .
Бу ерда Т 1/ f . Toкнинг оний қиймати: i U R Um R sin t ёки iIm sin t.
Бу ифодаларни солиштириб занжирдаги ток кучи ва кучланиш фаза жихатидан бир-бирига мос келишини кўриш мумкин. Ток кучи ва кучланишнинг амплитудалари орасидаги қуйидаги боғланишни кўрсатиш мумкин: Im Um R. (3) Ўзгарувчан занжирдан ўтганда унинг бажарган иши амплитуда қийматлари билан ҳисобланган ишдан кам. Шу сабабли ўзгарувчан 11 токнинг бажарган ишини ҳисоблаш учун кучланиш ва ток кучининг эффектив қийматлари деган тушунчалар киритилади. Ҳисоблашлар йўли балан бу қийматларнинг амплитуда қийматлар билан қуйидагича боғланишларни кўрсатиш мумкин, яъни Iэ Im 2 Uэ Um 2 У ҳолда (3) ни қуйидагича ёзиш мумкин. Iэ Uэ R. Ток кучи ва кучланишнинг бу қийматлари уларнинг хақиқий (эффектив) қийматлари деб аталади. Аналогли ўлчов асбоблари уларнинг шу қийматини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |