Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа асослари


Download 1.73 Mb.
bet31/54
Sana15.11.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1773916
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   54
Bog'liq
Optik aloqa asoslari

8.2.2.3. Ташқи резонаторли лазерлар

Ташқи резонаторли лазерларда бир ёки иккала кўндаланг ёни акс эттиришни камайтирувчи, махсус қатлам билан қопланади ва мос равишда ярим ўтказгич актив соҳасини атрофида битта ёки иккита ойна қўйилади. 8.9-расмда битта ташқи резонаторли лазер кўрсатилган.


8.9–расм. Битта ташқи резонаторли лазер.


Акс этишни камайтирувчи қоплама акс этиш коэффициентини тахминан тўрт тартибга камайтиради, актив қатламни бошқа кўндаланг ёни эса 30% гача ёруғлик оқимини акс эттиради. Акс эттирувчи дифракцион панжара ойна ва дифракцион панжарадан ташкил топган.


Ойна дифракцион панжара вазифасини тўлдиради. Ойна ва актив элемент ўртасида тескари алоқани яхшилаш учун линза ўрнатилади.
Акс эттирувчи дифракцион панжарагача бўлган масофани ошириб ёки камайтириб, шунингдек панжарани буриш ҳисобига панжара қадамини ўзгартириш орқали нурланиш тўлқин узунлигини бир текисда ўзгартириш мумкин. Шунинг учун бундай лазерлар созланувчан лазерлар дейилади. Бу лазерларда тўлқин узунлигини 30 нм оралиқгача ўзгартириш мумкин. Ташқи резонаторли лазерлар спектр бўйича зичлаштириш аппаратураларини ва ТОА учун ўлчов қурилмаларини яратишда жуда керакли ҳисобланади [1].
8.3. Оптик сигнални узатувчи модул

Оптик сигнални узатишни ташкил қилиш учун фақатгина нурланиш манбасининг ўзи етарли эмас. Бунинг учун оптик сигнални узатувчи модул (ОУзМ) ишлатилинади. ОУзМнинг асосий вазифаси нурланадиган ёруғликни модуляциялаш ҳисобланади.


ОУзМнинг асосий тавсифлари қуйидагилар ҳисобланади: ишчи температура диапазони, нурланиш қуввати, нурланиш тÿлқин узунлигининг энг катта қиймати, спектрал поласа кенглиги, импулснинг ўсиш вақти, ҳизмат муддати, манба занжиридаги кучланиш, чиқишдаги нурланиш қувватининг мухитли тахсимланиши.
Кўпгина ОУзМ 0-800С температурада ишлайди, аммо -40—+700 Температурада ишлашга мўлжалланган модуллар ҳам бор. Шуни айтиб ўтиш жойизки, оптик нурланиш тўлқин узунлигининг энг катта қиймати одатда 250 С температура учун белгиланади.
Температура ошганда тўлқин узунлиги ортади. Шунингдек, ОУзМ чиқишидаги меёрлаштирилган нурланиш қуввати, яни 250даги қувват 100% деб олинади.
Оптик узатувчи модул (ОУзМ)ни асосий таркибий элементлари бу нурланиш манбаи, ток билан куч бериш занжири, ҳароратни назорат қилиш тизимлари, шунингдек электрик интерфейслар тугуни ва тола билан мослашиш жойи ҳисобланади. Баъзан тола билан оптимал боғланиш учун қўшимча ички элементлар (аттенюаторлар) талаб этилади. Совутгич ва ҳарорат мониторинги ОУзМ ички ҳароратини стабил ушлаб туради. Мураккаб лазерли тизимлар учун оптик сигнални чиқиш мониторинги қўшилади. ОУзМни умумий тузилиш схемаси 8.10-расмда кўрсатилган [1].



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling