15.3.2. Оптик толаларни ажралмайдиган улашлар
Ажралмайдиган оптик улашни кенг тарқалган усулларидан бири шишадан тайёрланган трубка ёрдамида улаш ҳисобланади (15.4-расм). Бундай улашда киритилувчи сўниш қиймати 0,29 дБни ташкил этади.
Думалоқ ариқчали–пластина ёрдамида толаларни улаш (15.5-расм) усулида киритиладиган сўниш сатҳи 0,5 дБ ни ташкил этади [4]. Тола охирлари аниқ марказлаштирилиб, сўнг ёпиштирилади ёки пайвандланади.
О
/
птик толаларни доимий улаш учун пайвандлашдан кенг фойдаланилади. ҳозирда пайвандлаш қурилмалари, амалиёти такомиллашиб бормоқда. Натижада пайвандлашли улаш усули қўлланилганда киритилувчи сўниш қийматлари бир модали ва кўп модали толалар учун 0,04-0,1 дБ ни ташкил этади.
Кўп модали толаларда пайвандлашли улаш сифатига таъсир қилувчи, толани ўзига боғлиқ бўлган омиллар мавжуд. Бу омилларга тола диаметрларини, сонли апертураларини ва синдириш кўрсаткичларини мос келмаслиги, ўзакни қобиқ марказида жойлашмаслиги киради.
Бир модали толаларда (дисперсияси силжимаган ҳолда) пайвандлаш сифатига таъсир қилувчи асосий омил бу толаларни мода майдони диаметрларини мос келмаслиги ҳисобланади.
Шунингдек, бўйлама ва бурчакли силжишлар, ўзакни ифлосланиши ва деформацияси ҳам пайвандлаш сифатига таъсир қилувчи омиллардир. Бу омилларни таъсири малакали техниклар, толани автоматик тенглаштирувчи қурилмаларни ва замонавий пайвандлаш қурилмаларни ишлатиш ҳисобига минимумга етказилиши мумкин [6].
Назорат саволлари
Пассив оптик қурилмалар қандай параметрлар билан характерланади?
Нурланишни киритиш қурилмаси қандай тузилган?
Қисмларга ажраладиган ва ажралмайдиган оптик улагичлар қачон қўлланилади?
Штекерли оптик улагич қандай тузилган?
Оптик толаларни ажралмайдиган улашнинг қандай усулларини биласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |