Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа асослари
Нурланишни киритиш ва чиқариш қурилмалари
Download 1.73 Mb.
|
Optik aloqa asoslari
15.2. Нурланишни киритиш ва чиқариш қурилмалари
Нурланишни киритиш ва чиқариш қурилмалари максимал мумкин бўлган қувватни мос равишда манбадан толага ва толадан фотоқабулқилгичга узатишни таъминлаши керак. Бу қурилмани тузилиши, нурланиш манбалари, фотоқабулқилгичлар ва оптик тола характеристикалари билан аниқланади. Ёруғлик диодлари кам ёрқинли ва катта нурланиш майдонли (тўғри келадиган қийматлар S=0,2. . .5,6 мм2) ва тескари, юқори ёрқинли ва кичик нурлантирувчи юзали бўлиши мумкин. Охиргиларни (шунингдек, инжекцион лазерларни) бевосита туташадиган жойида оптик толага улаш мумкин. Кўп модали толада нурланишни киритишдаги йўқотишлар: aнк»h+Аакс.э+Анур , (15.3) бу ерда h=10lg(Рн.м/Рот)-киритиш самарадорлиги, дБқ; Рн.м.-нурланиш манбаини қуввати, Вт; Рот-оптик толага киритилган қувват, Вт; Аакс.э-акс этиш ҳисобига йўқотишлар, дБқ; Анур-модаларни стационар холати ўрнатиладиган тўлқинда нурланиш йўқотишлари, дБқ. Н урланиш манбаини кўп модали тола билан энг яхши ва барқарор мослашуви, нурланиш манбаи юзасини тўрт тўлқинли қатлам nт=Önн.м × nот билан қоплаш ва тирқишни nот ли иммерсион суюқлик билан тўлдириш ҳисобига эришилади. Бунда акс этиш йўқотишлари кам. Нурланишни бир модали толага киритишдаги муаммолардан бири лазер нурлантирган тўлқин ва ёруғлик диодини асосий модалари НЕ11 майдонларини тақсимланишини мос келмаслиги ҳисобланади. Бу мос тушмаслик, оптик сигналларни киритиш қурилмаларни жуда катта аниқликда тайёрланишини талаб этади. Oптик сигналларни киритиш қурилмаларидан бири конус шаклидаги қурилма (15.2-расм) ҳисобланади. Конус кўндаланг юзасини катта диаметрларида (1...2 мм) юқори тартибли модалар ҳосил бўлиши мумкин. Буни бартараф этиш мақсадида конусни кўндаланг ёни ва лазер ўртасига фаза коррекцияловчи элемент-сферик линза киритилади. Бундай қурилма 1,6...2,2 дБ самарадорликка эга[4]. 15.2-расм. Нурланишни киритиш қурилмаси: А - нурланиш манбаи; БМОТ - бир модали оптик тола; 1- сферик линза; 2 - бир модали оптик конус; 3 - ў зак. Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling