Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа асослари
Линия кодларининг турлари ва уларнинг шаклланиши
Download 1.73 Mb.
|
Optik aloqa asoslari
14.2. Линия кодларининг турлари ва уларнинг шаклланиши
ТОА тизимлари аппаратураларида қўлланиладиган бошланғич код NRZ (non return to zero – нолга қайтмаслик) коди ҳисобланади. NRZ кодининг спектрида тактли частотанинг дискрет ташкил этувчиларини бўлмаслиги сабабли тактли частота ажратгич қурилмаси мураккаблашади ва регенераторнинг қабул қилиш қурилмаларини синхронизацияси қийинлашади. Барча оптик кодлар блок кўринишида бўлиб, уларда бошланғич NRZ кодининг ҳар бир “m” импульсидан линия оптик кодининг “n” импульси шаклланади. Бунда ҳар доим n>m бў либ, ортиқча импульслар линияга узатилади. Бу линия кодида ортиқлик дейилади. Бундай код mВnВ деб белгиланади, бу ерда “В” (Binary – иккилик) бошланғич ва линияга узатиладиган кодларни иккилик коди эканлигини билдиради. Линия коди бошланғич кодни узатишга кетадиган вақтда узатилиши керак. Сигналларни линияга узатиш тезлиги , (14.1) бу ерда f – линия коди импульсларининг кетма – кетлик частотаси; fm-бошланғич код импульсларининг кетма–кетлик частотаси. Бунда шуни алоҳида белгилаб ўтиш керакки, узатиш тезлиги ошиши билан линия коди n импульсларининг ортиқлиги камайиши керак. Чунки узатиш тезлиги ортиши билан аппаратуралар мураккаблашади ва линияда дисперсия ошади. Турли оптик кодларни кўриб чиқамиз. 1В2В кодлар. Бу синфдаги кодлар содда бўлиб, бошланғич кодларга нисбатан линияга узатиладиган импульслар сони 2 марта ошиқ. BI-L (абсолют биимпульс) коди ҳам 1В2В синфидаги кодларга киради. BI-L кодининг шаклланиши 14.1–расмда кў рсатилган. 14.1-расм. NRZ дан BI-L кодига ўзгартириш. Расмдан кўриниб турибдики, бошланғич NRZ кодидаги ноллар ўрнига BI-L кодида бир ва ноллар алмашиниб, кетма – кет узатилади. Бу билан шовқиндан ҳимояланганлик ортади. 1В2В кодларидан энг кўп қўлланиладигани CMI кодидир. CMI коди фильтр ёрдамида тактли частотани ажратиш имкониятига эга бўлган оддий коддир. Бундай имконият ярим тактли 1,5*fm чатотада энергетик спектрнинг максимал эканлигига боғлиқ. Бундай кодларда бошланғич «1» символи 11 ва 00 блоки кўринишида, бошланғич «0» символи эса 01 (ёки 10) кўринишида кодланади. 11 ва 00 навбатма – навбат ўзгариши хатоликларни аниқлашга ёрдам беради. 2В4В кодлари. Бу синфдаги кодга ПИМ позицион – импульс модуляцияли код киради. Бунда бошланғич 00, 01, 10, 11 кодлардан мос равишда 1000, 0100, 0010, 0001 линия кодлари шаклланади (14.1-жадвал). 14.1-жадвал Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling