Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа асослари


Оптик кучайтиргичларнинг параметрлари


Download 1.73 Mb.
bet42/54
Sana15.11.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1773916
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54
Bog'liq
Optik aloqa asoslari

13.3. Оптик кучайтиргичларнинг параметрлари

Оптик кучайтиргичлар қуйидагича белгиланади:


13.7-расм. Оптик кучайтиргичларнинг белгиланиши.


Оптик кучайтиргичлар сигналлар фақат оптик технологиялар асосида қайта ишланадиган тўлиқ оптик тизим ва оптик тармоқларда қўллашга мўлжалланган.


Тўлқин (спектр) бўйича мультиплексорлаш WDM (Wfvelength Division Multiplexing) ва зич тўлқин бўйича мультиплексорлаш DWDM (Dense Wave Division Multiplexing) технологиялари кўп каналли оптик тизимларни ҳосил қилиш имкониятини яратмоқда. DWDM технологиясида сигналлар кучайтириш соҳаси 1530-1560 нм бўлган оралиқда узатилади. Оптик каналлар ўртасидаги оралиқ масофа 3,2/1,6/0,8/0,4 нм бўлади. Бундай оралиқ масофада бир неча ўнлаб оптик каналларни (80 гача) жойлаштириш мумкин.
Бундай тизимларда қўлланиладиган оптик кучайтиргичлар қуйидаги параметрлар орқали аниқланади:

  1. Тўйиниш қуввати Рт.чиқ-максимал чиқиш қувватини аниқлайди.

Максимал қувват 36дБқ (4 Вт)дан ошиши мумкин.

  1. Кучайиш коэффициенти:

g=10lg Pс. чиқ.Pс. кир, (7.2)


бу ерда, Pc.чиқ- чиқиш сигналининг қуввати;


Pc. кир- кириш сигналининг қуввати
Кучайиш »40дБ гача етиши мумкин.

  1. Шовқин-фактор NF кучайтиргич киришидаги сигнал/шовқин нисбатини чиқишдаги сигнал/шовқин нисбати орқали аниқланади:

NF=(Pc.кир/Pшов.кир)/(Pc.чиқ/Pшов.чиқ). (7.3)


NF=5-6 дБ.


Оптик кучайтиргичлар вазифасига қараб дастлабки, линия ва қувват кучайтиргичларига бў линади.


Дастлабки кучайтиргичлар регенератор киришида ўрнатилади ва сигнал/шовқин нисбатини оширишга ёрдам беради.
Линия кучайтиргичлари сигнал бузилишларини бартараф этиш зарурияти бўлмаса, регенераторлар ўрнини босиши мумкин.
Қувват кучайтиргичлари лазер ÿтказгичларнинг чиқишида ўрнатилади ва оралиқ кучайтириш пунктлари орасидаги масофани узайтиришга ёрдам беради.

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling