Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа асослари
Download 1.73 Mb.
|
Optik aloqa asoslari
2В4В кодининг шаклланиши
ПИМ кодининг шаклланиши 14.2 – расмда берилган. 14.2-расм. ПИМ кодининг шаклланиши. 1В2В синфидаги кодлардан ПИМ кодининг афзаллиги шундаки, унда «1» символларининг сони 2 марта кам ва мос равишда линияга узатишнинг ўртача қуввати камаяди. Бундан биринчи навбатда нурланиш манбаларининг ишончлилиги ошади ва қувват кам сарф этилади. Тўртта узатилаётган символлардан фақат биттаси «1» символи бўлганлиги сабабли синхронизация мукаммаллашади. 1В2В, 2В4В синфдаги кодларда m импульсга қараганда n импульслари 2 марта кўплиги сабабли бундай кодлар тезлиги 100 Мбит/с дан ошмайдиган тизимларда қўлланилади. 3В4В, 5В6В кодлари. Бу кодларда битта ортиқча разряднинг киритилиши, кам разрядлар сонидан иборат бошланғич комбинацияларни кўп разрядлар сонидан иборат синхронизация учун қулай нол ва бирларнинг бирикмаси кўринишидаги комбинациялар билан алмаштириш имконини яратади. Буни 5В6В коди мисолида кўриб чиқамиз. Бошланғич блоки 5 разряддан ташкил топган. Битта разряддан мумкин бўлган комбинациялар сони 25=32 га тенг. Бу комбинациялар ичида синхронизация учун унчалик самарали бўлмаган нол ёки бирлар серияси кетма–кет келувчи (масалан 00000, 00001, 11111 ва бошқа) комбинациялар ҳам мавжуд. Агар уларни 6 разрядли блокка алмаштирсак, мумкин бўлган комбинациялар 26=64 та бўлади ва улардан синхронизацияни таъминлаш нуқтаи назаридан бир ва ноллар сони қулай бў лган 32 та комбинацияни ажратиб олиш мумкин. 14.2-жадвалдан кўриниб турибдики, бир ва ноллар сони тенг бўлган, 6 разрядли 20 та комбинация мавжуд, қолган 12 комбинация иккита бир ва тўртта нолдан ёки тўртта бир ва иккита нолдан иборат комбинациялар навбатма-навбат узатилади. 14.2-жадвал Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling