Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа асослари


Ажраладиган ва ажралмайдиган оптик улагичлар


Download 1.73 Mb.
bet48/54
Sana15.11.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1773916
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54
Bog'liq
Optik aloqa asoslari

15.3. Ажраладиган ва ажралмайдиган оптик улагичлар

ТОА линиялари бўйлаб ахборотни узатишни энг муҳим масалаларидан бири оптик толаларни ишончли уланишини таъминлаш ҳисобланади. Оптик улагич – бу нурланишни киритиш ва чиқариш жойида, толали оптик алоқа линия трактининг турли компонентларини улаш учун мўлжалланган қурилма. Улагичлар оптоэлектрон модулларни (қабул қилгич ва ÿтказгичларни) кабел толалари билан улайди, кабелнинг қурилиш узунликларини


бир-бири ёки бошқа компонентлар билан улайди. Улагичлар ажраладиган ва ажралмайдиганга бўлинади. Ажралмайдиган улагичлар кабел тизимларини доимий монтаж жойларида қўлланилади. Ажралмайдиган уланишни таъминловчи, асосий монтаж усули пайвандлаш ҳисобланади. Ажраладиган улагичлар (коннектор, connectors термини кенг қўлланилади) кўп марталаб улаш/ ажратиш имконини беради [1].
Амалиётда ажраладиган оптик улагичлар кабелни иккала охирида ва ажралмайдиган оптик улагичлар оралиқ секцияларни улашда қўлланилади. Бунга қуйидагилар сабабдир: ажралмайдиган улагичлар киритувчи йўқотишлар сатҳи минимал бўлиб,1 та улагичда 0,04 дБни ташкил этади. Ажраладиган оптик улагичлар киритувчи йўқотишлар эса катта. Бундан ташқари ажралмайдиган улагичлар аниқ доимийликни таъминлайди, бу ажраладиган оптик улагичларни юқорида айтиб ўтилгандек бир неча ва кўплаб улаш ажратиш кутиладиган жойларда, масалан, коммутацион панелларда ёки уланишли кроссларда ишлатишни талаб этади.
Агар биз қурилмани алмаштиришни истасак, унда буни ажралмайдиган оптик улагичларга қараганда ажраладиган оптик улагичлар орқали амалга ошириш қулай [6].


15.3.1. Ажраладиган оптик улагичларнинг тузилиши

15.3-расмда штекерли ажраладиган оптик улагич кўрсатилган. Бу улагичда уя ва штир қисмлари уланади. Уланишдан сўнг гайка билан мустаҳкамланади. 3.3-расмда улагични уяли қисмини юзасида резба ва гайка кўрсатилмаган [4].



15.3-расм. Штекерли улаш: а - уя; b-штир; d-ажраладиган улагич; 1 – тола; 2 - канал; 3 - бирлашувчи юзалар.

Улагичларга қуйидаги талаблар қўйилади: киритувчи йўқотишлари тескари ва тескари акс этишлари кам, ташқи механик, климатик ва бошқа таъсирларга бардошли, юқори ишончли тузилиши содда ва кўп марталаб такрорий уланишлардан сўнг характеристикалари бир озгина ёмонлашиши керак.





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling