Тошкент амалий фанлар университети
Download 48.5 Kb.
|
Силлабус (Эконометрика)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Тошкент амалий фанлар университетиИқтисодиёт кафедраси
ЭКОНОМЕТРИКАГА КИРИШ Силлабус (Sillabus кафедранинг 2022 йил “___” ______________даги ______-сонли мажлисида муҳокама қилинган ва тасдиқланган) “Иқтисодиёт” кафедраси мудири Н.Рустамов ФАН СИЛЛАБУСИ
ФАН СИЛЛАБУСИ Тошкент давлат иқтисодиёт университети Фан тўғрисида маълумот Фан шифри: INTECON6 Фан номи: Эконометрикага кириш Семестр/Йил: 4-семестр/ 2022-2023 ўқув йили Кафедра:“Иқтисодиёт”кафедраси Соатлар/кредитлар миқдори: 6 ECTS (72 аудитория соати)
Фан бўйича машғулотларнинг жойлашуви: Аудитория вақти: Дарс жадвалига асосан Талаблар: Фан учун масъул кафедра: Иқтисодиёт кафедраси
I. Фан тавсифи Эконометрикага кириш фанини ўзлаштиришда қуйидаги масалаларни ўрганиш кўзда тутилган:иқтисодий-математик моделлаштириш асослари, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, чизиқли регрессия модели, кичик квадратлар усули, Гаусс-Марков теоремаси, регрессия моделларининг интерпретацияси, мультиколлинеарлик, чизиқсиз моделлар, эконометрик моделларни статистик аҳамиятлигини баҳолаш, иқтимодий ўсиш моделлари, тенгламалар тизими кўринишидаги моделлар, стационар ва динамик моделлари. Ушбу фан микро ва макроиқтисодиётда қарорлар қабул қилишда ҳамда бошқаришда ўрганилаётган муаммо ёки муаммоларни миқдорий таҳлил қилиш имкониятини беради ҳамда иқтисодиётидаги рўй бераетган иқтисодий жараёнларнинг келгуси ривожланишини прогноз қилади, иқтисодиётни тизимли таҳлил қилиш имкониятини яратади. II. Фаннинг мақсади Фанни ўқитишдан мақсад -талабаларга бозор муносабатлари шароитида миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқлари каби мураккаб иқтисодий тизимларни эконометрик моделлаштириш асосларини ўргатиш ҳамда уларни амалиётда татбиқ этиш кўникмасини шакллантиришдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради. III. Таълим бериш натижалари Ушбу фанни муваффақиятли тугатиб, талабалар қуйидаги кўникмаларга эга бўлади: 1. Эконометрикага кириш фани ва унинг усулларини тушуниб олади. 2. Эконометрик моделлаштириш муаммолари нима эканлигини англайди. 3. Эконометрик тадқиқот усулларидан фойдаланишни билади. 4. Эконометрик усулларининг ўзига хос хусусиятларини ўрганади. 5.Ижтимоий-иқтисодий жараёнларини эконометрик тадқиқ қилади. 6.Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогноз қилишни ўрганади. 7.Иқтисодий ривожланишга таъсир этувчи омилларни тадқиқ эта олади. IV.Таълим бериш усуллари реал вазиятга асосланган амалий ишларни бажариш; эссе, тезис ва мақолалар ёзиш; вазиятли топшириқларни (кейс-стади) ечиш; жараёнли-йўналтирилган таълим; муҳокамаларда иштирок этиш; кичик гуруҳларда ишлаш; лойиҳа иши бажариш; мустақил ишларни бажариш; тақдимот тайёрлаш; турли даражадаги тестларни ечиш; сўров ўтказиш; муаммони ҳал қилиш. V. Фаннинг таркибий тузулиши:
Download 48.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling