Тошкент архитектура – Қурилиш институти «Қурилишни бошқариш» факультети «ИҚтисодиёт ва кўчмас мулкни бошқариш» кафедраси


Қурилиш ташкилотларининг рентабеллик кўрсаткичларини ҳисоблаш


Download 271.63 Kb.
bet12/14
Sana09.06.2023
Hajmi271.63 Kb.
#1466400
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
13- вариант Қурилишда иш хақи

2.5. Қурилиш ташкилотларининг рентабеллик кўрсаткичларини ҳисоблаш.
Қурилиш ташкилоти ишлаб чиқариш фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари бўулиб қуйидагилар ҳисобланади:
- маҳсулот реализацияси рентабеллиги;
- активлар тўпламининг рентабеллиги;
- асосий активлар рентабеллиги;
- айланма активлар рентабеллиги.
Капитал рентабеллигини коэффициентлар гуруҳи ташкилотни фойда олиш мақсадида ўз капиталини кандай самарали ишлатаётганини кўрсатади.
Асосий фаолиятнинг рентабеллик коэффициенти – маҳсулот реализацияси рентабеллиги –айнан корхонанинг асосий фаолияти рентабеллигини кўрсатади. Бу асосий фаолиятдан олинадиган баланс фойдаси тушумларини режалаштириш ва самарадорлигини аниқлашга ёрдам беради. Маҳсулот реализацияси рентабеллиги қуйидагича ҳисобланади:

Активлар туплами рентабеллиги кўпрок умумий кўрсаткичлар ҳисобланади. Бу коэффициент жалб килинган маблағлар манбаидан қатъий назар корхона томонидан 1 сум фойда олиш мақсадида қанча пул маблағлари жалб қилганини кўрсатади. У қуйидаги формула орқали аниқланади:



Асосий активлар рентабеллиги асосий активлар қийматининг хар бир сўмига қанча фойданинг пул бирлиги тўғри келишини кўрсатади. У қуйидагича аниқланади:
=3,42%
Айланма активлар рентабеллиги коэффициенти ёрдамида айланма активларнингишланган хар бир сўми асосида олинган баланс фойдаси ҳисобланади. Динамика каторларни таҳлилида коэффициентларни миқдорий катталиги,уни корхона томонидан ишлатилишидасамарадорликни ўзгаришини кўрсатади. Бу коэфициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Ҳисобланган рентабеллик кўрсаткичлари ўтган йилнинг кўрсаткичлари билан солиштирилади, ўхшаш қурилиш ташкилотлари ёки ўртача тармоқ кўрсаткичлари билан солиштирилади.
2.6. Маржинал тахлил асосида қурилиш ташкилотлари фаолиятининг зарар кўриб ишламаслигини режалаштириш.
Муҳим бошқарув қарори бўлиб, корхонанинг тўғри асосланган ва ўрнатилган ишлаб чиқариш дастури ҳисобланади. У асосида қандай хажмларда ишлаб чиқариш рентабелли, ва қандай хажмларда фойда бермаслигини кўрсатади.
Шу мақсадда қуйидагилар ҳисобланади:
а) корхонанинг доимий харажатларини тўлик қоплайдиган зарарсиз сотиш хажми;
б) қурилиш ташкилотининг керакли фойда миқдорини кафолатлайдиган қурилиш маҳсулоти сотиш хажми;
в) ташкилотнинг молиявий баркарорлиги захираси –корхонанинг хавфсизлик худуди.
Зарар кўрмаслик таҳлили асосида ётувчи асосий тамойил бўлиб, харажатлар холатини тавсифлаш ҳисобланади.
Сотилган махсулот хажми ўзгаришига боғлиқ бўлган қуйидаги харажатлар тури ажратиб кўрсатилади: доимий харажатлар ва ўзгарувчан харажатлар.
Ўзгарувчан харажатлар ишлаб чиқилган маҳсулот хажми ўзгариши билан ўзгаради. Уларга мисол қилиб материалларга тўғри харажатлар ва меҳнат ҳақига тўғри харажатларни келтириш мумкин. Ундан ташкари ўзгарувчан харажатларга яна станоклар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун туловлар, ишланган киши-соатлар миқдорига, ишчиларни соатбай иш ҳақига пропорционал равишда. Ўзгарувчан харажатларнинг хусусияти шундан иборатки, ишлаб чиқариш хажмини ўсиши билан маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ўзгарувчи харажатлар ўзгармас қолади. Доимий харажатлар – бундай харажатлар ишлаб чиқариш хажмига боғлиқ бўлмайди, яъни маҳсулот хажми ўзгариши билан улар ўзгармайди. Доимий харажатларга мисол қилиб, бошқарув персоналининг иш ҳақи, жой учун ижара ҳақи ва х.к. келтириш мумкин. Бундай харажатлар вақтўтиши давомида ўсиши мумкин, лекин улар ишлаб чиқариш хажми ўзгаришига тўғри пропорционал ўзгармайди.
Доимий харажатлар қандайдир бошқа сабабларга кўра ўзгариши мумкин. Мисол учун, бошқарув қарорини мос равишда таъсири натижасида. Доимий харажатларни ўсишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин: омборхонани қуриқлаш қийматиўсиши мумкин, агарда қуриқчиларнинг иш хакини ошириш тўғрисида қарор қабул қилинса.
Доимий харажатларнинг хусусияти шундай иборатки, агар ишлаб чиқариш хажмини ўсса, бир маҳсулот бирлигига тўғри келадиган доимий харажатлар камаяди.
Жами харажатларни доимий ва вақтинчаликка бўлиш қисқа вақт учун тўғри ҳисобланади.
Маҳсулот сотувидан тушган тушум билан харажатлар ва фойда ўртасидаги боғлиқлиқ, ташкилотнинг фойда олмаган холатдаги ўзининг доимий ва ўзгарувчан харажатларини қоплай олиш холатини таъминлайдиган зарар билан чиқмайдиган сотув хажмини аниқлаш имконини беради. Тушум хажмининг критик (зарар курмаслик) холатдан пасайиши, фаолиятни зарар билан чиқишига ва аксинча тушум хажмини ўсиши, ҳисоблаш учун қабул қилинган бошқа берилган маълумотлар миқдори ўзгармаган холатда, фойдани ўсишига олиб келади.Маҳсулот сотиш хажмининг критик холати қуйидаги формула асосида аниқланади:
Бизнинг корхонамизда – чиқгани учун, бош пудратчи бўйича йиллик ҚМИ ҳажмининг 5% деб оламиз.
Яъни410800*0.05=20540 минг сўм.
Маржинал даромадни = доимий харажатлар + бош пудратчи бўйича йиллик ҚМИ ҳажмининг 5% га тенг.
Бизда хаммаси маълум бўлганлиги учун қуйидаги (2.6.1) формулага қўйиб аниқлаймиз.

Маржинал даромад баланс фойда ва доимий харажат йиғиндисидан ташкил топади.Бир қатор чет эл муаллифлар ишлаб чиқариш хажмининг критик холатини рентабеллик чегараси деб аташади. Уни ҳисоблаш корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш нуқтаи-назаридан кўриб чиқилади. Ишлаб чиқаришни амалдаги хажми билан критик ҳолат ўртасидаги фарққанча катта бўлса, ташкилотнинг “молиявий мустахкамлиги” шунча юқори бўлади.


410800

ҚМИ ҳажми(млн.сум)


фойда қиймати



34 215











зарарсизлик нуқтаси


Доимий харажатлар


34215

Ишлаб чиқариш ҳажми (млн.сум)


410 800


Download 271.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling