Тошкент архитектура – Қурилиш университети “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструциялари технологияси”, кафедраси «Корхонада тайёрланган қурилиш конструкциялари»


Download 1.88 Mb.
bet2/26
Sana04.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1323339
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
korxona kursavoy metodichka (4)

Курс лойиҳасини тузиш
Ҳисоб – тушунтириш хати

Ҳисоб тушунтириш хати стандарт варағнинг бир томонига расмийлаштирилади.


Тушунтириш хати мундарижа билан бошланади ва фойдаланилган адабиётлар, маълумотнома материаллари билан тугатилади.


Ишчи чизмаларни расмийлаштириш

Курс лойиҳасининг график қисми стандарт ўлчовдаги чизма қоғозда бажарилади. Чизмалар рамка билан расмийлаштирилади. Пастки ўнг бурчакда штапм жойлаштирилади, унда: Олий ўқув юрти номи, кафедра номи, иш ва берилган чизма номи кўрсатилади.


Чизмалар қаламда, чизиқлар ҳар хил йўғонликда бажарилади:

  1. Кўндаланг кесим ва бино планининг қисмини (масштаб 1:100 ёки 1:200) кўтарувчи элементлар маркировкаси билан.

  2. Темир-бетон элементларининг ишчи чизмалари:

а) қолипловчи чизмалар (масштаб 1:10, 1:20);
б) темир-бетон элементларининг арматура чизмалари (масштаб 1:10, 1:20);
в) кўндаланг кесимлар (масштаб 1:10); бўйлама (масштаб 1:20), арматура маҳсулотлари жойлашиши ва геометрик ўлчовлар кўрсатилади.


Лойиҳалаш, панелларни ҳисоблаш
ва конструкциялаш
Қурилишда темир-бетон сарфининг 65 %ни темир-бетон панеллари ташкил қилади. Панелларни қўлланилишига қараб ясси ёки қовурғали кўринишда лойиҳаланади (2-расм). Ясси панеллар овал ёки думалоқ бўшлиқли (2-расм, а - г) ёки яхлит бўлиши мумкин (2-расм, д). Қовурғали панеллар қовурғаси пастга қаратилиб ёки қовурғаси тепага қаратиб тайёрланиши мумкин (2-расм, е ва ж). Плиталарнинг кесими, қоидага кўра, нисбатан катта бўлмаган қалинликда (12-16 см гача) тайёрланади.


2-расм. Ораёпма панеллар ва уларни арматуралашнинг кўндаланг кесими турлари
а ва б – овал бўшлиқли; в ва г – думалоқ бўшлиқли; д – яхлит кесим;
е ва ж – қовурғали; с – сеткалар; к – каркаслар

Ораёпма панелларни тайёрлашда оғир бетонли плиталарнинг минимал қалинлиги бўшлиқли панелларда 20-35 мм; қовурғали панелларда сиқилган зонада 50-60 мм чўзилган зонада 35-40 мм белгиланади.


Бўйлама ва кўндаланг қовурғалари бўлган қовурғали панелларда плита икки йўналишда ишлаши мумкин. Бундай ҳолатда плитанинг минимал қалинлиги 30 мм га, қовурғанинг минимал қалинлиги 35-45 мм га тенг бўлиши мумкин.
Панелларнинг эни ва узунлиги бино тўрининг жойлашиши ва завод технологиясини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Саноат биноларида панеллар эни 1200-1500 ва 3000 мм, баъзан 2000 мм ни ташкил қилади. Йиғма элементларни эни 1000, 750 ва 500 мм га эга. Плиталар оралиғи 3, 6, 9 ва 12 м. Уй – жой қурилишида панеллар эни 800 дан 2400 мм, 200 м оралиқда; панеллар узунлиги 40 см оралиқдаги градация билан 2,8 м дан 6,4 м га тенг. Ғиштли юк кўтарувчи ташқи деворга йиғма панел таянганда йирик блок ёки енгил бетон панелларнинг конструктив узунлиги 100 – 140 мм га камроқ қабул қилинади.
Йиғма панелда кўндаланг куч Q ва эгилиш кучи M ни ҳисобий қиймати бир оралиқли эркин таянган ёки қисман маҳкамланган эгилувчан элементлардаги каби аниқланади. Йиғма панелларни икки томони ним тўсинларга таянганда ҳисобий оралиқ l0 ни таянч ўқлари орасидаги масофадан юқори боғич энининг ярмини l0=lп-b/2 олиб ташланганига тенг деб қабул қилинади. Панелларни бир томонлама ним тўсинга, бошқа томони деворга таянганда ҳисобий оралиқ йиғма панел узунлигидан ҳар томондан таянч ярмини олиб ташланганига тенг деб қабул қилинади:
l0=ln-b1/2-b2/2
Ригель токчасига панеллар таянганда ҳисобий оралиқ l0=ln-b-а га тенг. Ригеллар колонна консолига (колоннадан чиқиб турган қисми) таянганда l0=ln-hc тенг деб қабул қилинади. М ва Q нинг ҳисобий қиймати элементни ҳақиқий юклаш шарти асосида тенг тақсимланган ёки йиғилган кучларга мос равишда қабул қилинади. 1 м узунликдаги йиғма панелга юкни панелларнинг ўқи оралиқ масофага тенг бўлган эни-Вп эътиборга олиб ҳисобланади.

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling