Тошкент архитектура – Қурилиш университети «Қурилишни бошқариш» факультети «ИҚтисодиёт ва кўчмас мулкни бошқариш» кафедраси
Download 0.67 Mb.
|
11-вариант Жанибек
1.3 Қурилиш ташкилоти молиявий мустақиллиги
Ҳар қандай тизим каби корхоналар иқтисодий-молиявий фаолияти ҳам сифат ва миқдор кўрсаткичлари ёрдамида ўлчаниши мумкин бўлган характеристикаларига эга. Корхоналар иқтисодий-молиявий фаолияти генерациясининг алоҳида олиб қараладиган ҳар бир таркибий қисми унинг таркибига кирувчи турли элементлар мажмуи сифатида ифодаланиши мумкин. Ушбу кўп сонли элементларнинг умумий йиғиндиси (жамланган ифодаси), уларнинг векторли, яъни аниқ мақсадли йўналиши корхоналар иқтисодий-молиявий фаолиятининг ўзига хос модели сифатида ўрганилади. Принципиал жиҳатдан олиб қаралса, тадқиқот объектини анъанавий иқтисодий-статистик ва таҳлилий услублар ёрдамида ҳам ифодалаб бериш мумкин, аммо замонавий тадқиқот ва илмий таҳлил ишларини олиб бориш услубиёти шунчалик юксак даражада шакллантирилганки, тадқиқот натижаларини мутлақо янги, илгаригидан анча юксак даражада шарҳлаш имкониятини беради. Замонавий тадқиқот услублари ёрдамида корхоналарнинг иқтисодий-молиявий фаолиятида кузатиладиган боғланишларни муайян тарзда тизимлаштирилган турли хил маълумотлар асосида жуда содда ва қисқа (лўнда) қилиб таърифласа бўлади. Бу ўринда тадқиқот объектига тааллуқли тизимлаштирилган маълумотларни тегишли матрицалар сифатида ўрганиш мумкин. Ушбу матрицалар корхоналар иқтисодий-молиявий фаолиятининг турли таркибий қисмлари генерацияси қай даражада самарали кечаётганини акс эттиради (1-расм). Корхоналар иқтисодий-молиявий фаолияти генерациясининг ҳар бир таркибий қисми бир қанча элементлардан иборат. Ушбу элементларни технологик ёки натижавийлик нуқтаи назардан ўрганиш мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам олинадиган натижалар ўзаро боғланган ривожланиш вектори доирасида аниқланади. Бунда корхонанинг иқтисодий фаолияти натижаларига кучлироқ таъсир кўрсатаётган векторларни тўғри аниқлай билиш жуда муҳим. Шунинг учун биз, иқтисодий-молиявий фаолият ривожланишининг жами йўналишлари, шунингдек, уларга хос бўлган ривожланиш векторларини ҳам алоҳида гуруҳларга ажратиб, «корхона иқтисодий-молиявий фаолиятининг градиентлари (устуворликлари) масаласига алоҳида тўхталишга қарор қилдик. Бу ўринда «градиент» деганда айни вақт (давр)да объект сифатида олиб қаралаётган корхонанинг ривожланиш харакати майдоннинг энг жадал (максимал) суръатлар билан ўсиш ҳаракатини кўрсатувчи устувор йўналиши тушунилади. Фаолият йўналишларини устувор деб олинган (градиентланган) ва устувор бўлмаган (градиетланмаган) қисмларга ажратиш моҳиятан редукция, яъни (соддалаштириш) жараёнини акс эттиради. Бу ўринда таҳлил жараёнларини бажариш учун муҳим бўлган маълумотларни соддалаштириш жараёнида иқтисодий-молиявий фаолиятнинг градиентлари, яъни устувор саналадиган йўналишлари белгилаб олинади. Шундай йўл билан вазиятни ташхис қилиш жараёнларида қўйилган мақсад(лар)га эришишга сезиларли даражада ёрдам қилмайдиган маълумотларни саралаб чиқариб ташлаш мумкин бўлади. Корхона иқтисодий-молиявий фаолияти устувор йуналишларини, яъни градиентларини таҳлил қилиш жараёнида ресурслардан фойдаланиш йўналишларининг тузилмаси катта аҳамият касб этади (2-расм). Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш йўналишларининг юқорида қайд этилган тўртта йўналиши орасида ишлаб чиқаришда банд бўлган одамлар сони (айниқса, уларнинг малакавий таркиби) ҳамда меҳнат унумдорлиги алоҳида устуворлик характерига эга бўлади, чунки максимал даражадаги иқтисодий самара олиш учун айнан шу икки кўрсаткич жуда муҳимдир. Қолган кўрсаткичлар ёрдамчи вазифада келади. Бу ривожланиш йўналишларини турли хил гуруҳларга ажратиб ўрганиш мумкин. Мазкур гуруҳлар иқтисодий-молиявий фаолиятни шакллантиришни амалга ошириш давомида эришилиши кўзда тутилаётган мақсадларга мос равишда тузилади. Устуворлик даражаси гуруҳларининг навбатдаги муҳим йўналиши ишлаб чиқариш воситалари (маблағ, меҳнат қуроллари) ҳисобланади. Уларнинг тузилмаси келтирилган. Корхоналар иқтисодий-молиявий фаолиятини самарали йўлга қўйишда ишлаб чиқариш воситалари (маблағ, меҳнат қуроллари), яъни асосий воситалардан оқилона фойдалана билиш жуда муҳим. Бу масалада асосий фондларнинг актив (ишлаб чиқаришга алоқадор) ва пассив (ишлаб чиқаришга алоқаси бўлмаган) қисми ўртасидаги ўзаро нисбатни тўғри танлай билиш ўта аҳамиятлидир. Таъкидлашимиз жоизки, асосий фондларнинг актив қисмига (ишлаб чиқаришга алоқадор) жойлаштириладиган маблағларгина сўнгги натижаларга таъсир кўрсатиши мумкин. Муҳокама этилаётган масалада меҳнат предметлари (моддий ресурслар)дан фойдаланишнинг устувор даражаси тузилмаси ҳам катта аҳамият касб этади. Корхоналар иқтисодий-молиявий фаолиятини самарали йўлга қўйишнинг сўнгги йўналиши иқтисодий-молиявий фаолият натижалари ҳисобланади Жамланган градиентлар, яъни устуворликлар ривожланишнинг ҳар бир йўналишига мос келадиган матрицалар шаклини олади. Корхоналар иқтисодий-молиявий фаолиятини акс эттирувчи иккинчи турдаги скаляр муносабатлар кенг кўламдаги нисбий катталиклар ёрдамида ўлчанади. Улар сармоя салоҳияти вужудга келишининг миқдор кўрсаткичлари воситасида ифодаловчи қийматларнинг аввалдан белгилаб берилган индикаторлар ёки аввалроқ олинган ривожланиш кўрсаткичлари қаторидан коэффициентли ёхуд фоизли шаклларда оғиши даражасини кўрсатади. Корхоналар иқтисодий-молиявий фаолиятининг ўзгаришларини акс эттирувчи ва ўзаро солиштирилиши мумкин бўлган динамик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг ўзига яраша қулайликлари бор. Жумладан, улар ёрдамида доимий ва ўзгарувчан кўрсаткичларнинг катта кўламлардаги умумий синф ва гуруҳларини тузиш, ўзига хос ва йиғма кўрсаткичларнинг занжирли ва базисли тизимларини қуриш мумкин. Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида уларнинг салоҳияти 71 та кўрсаткични қамраб олган 6 та гуруҳдан иборат мезонлар билан ўлчанади. Салоҳиятни аниқлашда эса ташкилотнинг малакали мутахассислари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг сифати, иш тажрибаси, техник базаси, рақобатдошлиги каби қурилишда юқори сифатни таъминловчи мезонлар муҳим аҳамиятга эга. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling