Тошкент архитектура курилиш институти
Download 3.1 Mb.
|
Gl1-15 ва хаммаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Теодолит йўли
- 1. Теодолит йўли лойиҳасини тузиш.
8.8. План олиш шахобчалари.
План олиш шахобчалари ҳақида умумий тушунча. Территориянинг топографик планини олиш учун триангуляция, полигонометрияга асосланиб, план олиш шахобчалари қурилади. План олиш шахобчаси триангуляция усулида қурилса - аналитик шахобча, полигонометрия усулда қурилса - теодолит йўли деб аталади. Баландлик план олиш шахобчалари техник ва геодезик нивелирлаш усулларида қурилади. Планли ва баландлик план олиш шахобчалари биргаликда ёки алоҳида-алоҳида қурилиши мумкин. План олиш шахобчаларининг зичлиги план олиш масштабига боғлик. План олиш шахобчалари давлат геодезик таянч шахобчалари ва махаллий шахобчалар пунктлари билан биргаликда 1: 5 000 масштабли план олишда хар 1 км2 жойга 4, 1:2000 масштабли план олишда 16-та пункт тўғри келадиган қилиб қурилади. 1:500 масштабли план олишда пунктлар сони жой шароитига боғлиқ бўлиб, рекогносцировка вақтида аниқланади. План олиш шахобчалари ёки маҳаллий геодезик таянч шахобчалари пунктларига боғлаб қурилади. План олиш шахобчаларини қуриш усули жойнинг шароитига ҳамда план олиш шахобчасининг қандай мақсадда қурилишига қараб танланади. Ўзлаштирилмаган паст-баланд жойларда, очиқ жойларда - аналитик шахобчалар, ўзлаштирилмаган, дарахтлар ўсиб ётган жойларда, бино бор жойларда - теодолит йўли ўтказилади. Теодолит йўли ва аналитик шахобчалар пунктларининг координаталари жойда бурчак ўлчаш ва масофа ўлчаш натижаларига асосланиб чиқарилади. Назорат саволлари: 1. Полигонометрия турлари 2. Триангуляция усулида томонларни ҳисоблаш 3. Геодезик таянч шахобчаларини барпо этиш усулари 4. Геодезик таянч шахоблари турлари. 9. ТЕОДОЛИТ ЙЎЛИНИ ЎТКАЗИШ ЛОЙИҲАСИНИ ТУЗИШ ВА ЖОЙДА БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР. Теодолит йўли учлари жойда белгиланган кўпбурчакдан иборат, кўпбурчакнинг d1, d2, d3,... dn томонлари ва бу томонлар орасидаги бурчаклар b1 b2 b3 ... bn ўлчанади. Ўлчаш натижаларига асосланиб кўпбурчак учларининг координаталари топилади. Теодолит йўли очиқ полигон ва ёпиқ полигон кўринишида бўлиши мумкин. Теодолит йўлини ўтказиш вақтида бажариладиган ишлар: 1). Теодолит йўлини лойиҳасини тузиш. 2). Рекогносцировка. 3). Теодолит йўли пунктларини жойда белгилаш. 4). Теодолит йўлини ўтказиш вақтида ўлчаш ишлари. 5). Ўлчаш натижаларини ишлаб чиқиш ва теодолит йўли пунктларининг координаталарини аниқлаш. 9.1. Теодолит йўли лойиҳасини тузиш. Теодолит йўли лойиҳаси йирик масштабли топографик карта ёки план асосида тузилади. Лойиҳани тузишда қуйидагиларга эътибор берилиши лозим: а). теодолит йўли мақсадга мувофиқ бўлиши лозим, теодолит йўли турли мақсадларда ўтказилганлигидан, унга қўйилган талаблар ҳам турлича бўлади; б). теодолит йўлини ўтказиш вақтида ўлчаш натижаларини текшириш ва уларга баҳо бериш учун теодолит йўли, триангуляция, полигонометрия умуман планли координаталари маълум бўлган пунктларга боғланиш ёки ёпиқ полигон ва тугун пунктлар ҳосил қилиши керак; в). теодолит йўлининг ҳар томони 350 метрдан узун, ўзлаштирилган жойда 20 метрдан, ўзлаштирилмаган жойда 40 метрдан қисқа бўлмаслиги керак. г). бошланғич ва охирги пунктлар ҳамда тугун пунктлар оралиғи белгилангандан узун бўлмаслиги керак. Download 3.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling