Тошкент архитектура курилиш институти


Download 3.1 Mb.
bet22/38
Sana28.09.2023
Hajmi3.1 Mb.
#1688785
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38
Bog'liq
Gl1-15 ва хаммаси

11.3. Нивелирларнинг турлари.
Ҳозирги вақтда ишлатиладиган нивелирлар визир ўқини горизонтал ҳолатга келтириш усулига қараб икки гурухга бўлинади:
- визир ўқи адилак ёрдамида горизонтал ҳолатга келтириладиган нивелирлар.
- визир ўқи автоматик равишда горизонтал ҳолатга келтириладиган нивелирлар.
Визир ўқи адилак ёрдамида горизонтал ҳолатга келтириладиган қуйма нивелирларга Н3 ва Н10 нивелирларини мисол қилиш мумкин.
Кейинги йилларда визир ўқи автоматик равишда горизонтал ҳолатга келадиган ёки компенсаторли нивелирлар ишлаб чиқарилмоқда: Н3КЛ, Н10КЛ, NiB3, NiB5, NiB6 ва Ni025.


Нивелирлар аниқлигига қараб, техникавий, аниқ ва жуда аниқ нивелирларга бўлинади. Нивелирлар қараш трубасининг катталаштириб кўрсатиш даражаси, кўриш майдони, адилак бўлимининг қиймати ва бошқа хусусиятларига қараб ҳам бир-биридан фарқ қилади.
111.6-шакл. Н3 нивелирининг ташқи кўриниши ва объективининг кўриниши:
1. Окуляр;.
2. Қараш трубаси;
3. Нишон;
4. Объектив;
5. фокуслайдиган винт;
6. Йуналтирувчи винт;
7. Айлана адилак;
8. Айлана адилакни туғрилаш винти;
9. Элевацион винти.

Назарий саволлари:


1. Геометрик нивелирлаш усуллари.
2. Нивелирлаш усуллари.
3. Ўртадан нивелирлаш афзалликлари.
4. Асбоб горизонти аниқлаш.
5. Нивелир турлари ва қисмлари.
12. Теодолит билан план олиш


12.1. Теодолит билан план олишнинг мақсади ва қўлланилиши.
Теодолит ва ўлчаш лентаси ёрдамида жойнинг контур планини олиш теодолит билан план олиш дейилади. Бунда жойнинг рельефи планда тасвирланмайди. Шунинг учун теодолит билан план олишни горизонтал план олиш ҳам дейилади.
Асосан теодолит билан план олиш текислик жойда қўлланилади. Бунда теодолит йўли кўринишидаги план олиш тўри барпо қилинади. Бу тўр кесма чизиқ шаклида бўлиб, бурчаклари теодолит билан ва томонлари пўлат лента билан ўлчанади. Лента ўрнида аниқликни таъминлайдиган дальномер ҳам қўланиши мумкин.

Download 3.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling