Тошкент архитектура курилиш институти
Download 3.1 Mb.
|
Gl1-15 ва хаммаси
13.4. Нивелирлаш рейкалариIV тоифа ва техник нивелирлашда икки ёқлама ёғоч рейкалар ишлатилади. Бу рейкалар 3 метрли йиғилмайдиган ва 4 метрли йиғиладиган бўлиши мумкин. Кўпинчалик дециметр бўлимли ва 1 см бўлим қийматига эга бўлган шашкали рейкалар қўлланиллади. Асосан икки ёқлама рейканинг қора томони рақами рейка учи таглигидан бошланади. Қизил томоннинг рақами эса 4687 ёки 4787 рақамдан бошланади. Рейканинг қора томони 0-29 ёзувга эга, қизил томони 47-76 ёки 48-77 ёзувга эга бўлади. Бу саноқ олиш сифатини текшириши ва рейкаларни нуқталар устига алмаштириб қўйиш тартиби сақланиши имкониятини беради. Ҳамма турдаги рейкалар шкалларнинг ёзуви тўғри ёки тескари ёзилган бўлиши мумкин. Рейкалар қийшаймаган, ёзувлари ўчмаган, рейка таглиги текислиги рейка ўқига перпендикуляр бўлиши керак. Йиғиладиган рейкаларда айрим қисмлари тўғри туташтирилган бўлиши керак. Рейкани қийшайганлигини рейканинг икки учидан рейка бўйлаб ип тортиб текширилади. Бунда рейка ва ип орасидаги масофа 3 метрли рейкада – 6 мм, 4 метрли рейкаларда 10 мм дан ошмаслиги керак. 13.5. Трассани техникавий нивелирлаш Темир, автомобил йўлларини, канал, тоннел, электр тармоқларини ва сув ўтказиш қувурларини лойиҳалашда техник нивелирлаш бажарилади. Жойда трассани танлаш ва маҳкамлаш. Чизиқли иншоотларининг лойиҳа ўқини карта ёки планга лойиҳалаш трассалаш дейилади. Дала ишларидан олдин трасса лойиҳаси картага туширилади. Ундан кейин рекогносцировка ва жойда трассанинг йўналиши танланади. Бутун трасса бошланишидан охиригача 100 м бўлакларга бўлиб чиқилади. Ҳар бир бўлакнинг охирига қозиқнинг боши 1-2 см қолдириб қоқилади. Бу нуқталар пикетлар дейилади. Қозиқнинг ёнига қоровул қозиқ қоқиб пикет номери ёзиб қўйилади. Трассанинг бошланиши о номерли пикетдан бошланади. Ш ундай қилиб пикетнинг ҳар бир номери трасса бошидан шу пикетгача пикет номерини 100 м кўпайтирилган эканлиги кўрсатади. Жойнинг эгри қисмида пикетлар орасига оралиқ нуқталар белгиланиб қозиқ қоқилади ва орқанги пикетдан неча метр эканлиги ёзиб қўйилади масалан, нуқтада ПК735 деб ёзиб қўйилган бўлса, у нуқта 7 ва 8 пикет орасида жойлашган бўлиб 7 пикетдан 35 м масофада эканлигини билдиради. Пикетажларни режалаш ва трассани планга олиш билан бирга қаттиқ муқовали дафтарга пикетаж дафтарчаси олиб борилади (шакл). Пикетаж дафтарига жойни планга олиш натижаси, трассани кесиб ўтувчи йўл, дарё ва бошқа контурлар туширилади. Трассанинг қайрилиш бурчаги, бурчак учи стрелка билан кўрсатилади. Download 3.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling