Тошкент архитектура курилиш институти
Download 3.1 Mb.
|
Gl1-15 ва хаммаси
13. Нивелирлаш
13.1. Геометрик нивелирлашЕр юзидаги нуқталарнинг баландлигини аниқлаш учун нивелирлаш бажарилади. Нуқталарнинг баландлиги жойнинг рельефини ўрганиш, уни карта ва планларда тасвирлаш учун керак. Геометрик нивелирлаш нивелир ва рейкалар ёрдамида бажарилади. Нивелирнинг асосий қисмлари: қараш трубаси, визир ўқини горизонтал вазиятга келтирувчи цилиндрик адилак ва нивелирни иш ҳолатга келтирувчи кўтариш винтларидан иборат. Геометрик нивелирлашда текис тахтага дециметр бўлаклари туширилган рейкалардан фойдаланилади. Нивелирлашда ўртадан нивелирлаш усули кўп қўлланилади. Ўртадан нивелирлаш усулида нивелир А ва В нуқтанинг ўртасига ўрнатилади. Шаклда Ra, Rв- орқанги ва олдинги рейкалар; J-нивелир; АВ1 – А нуқтанинг сатҳий баландлиги. НА – А нуқтанинг абсолют баландлиги; h – B нуқтанинг А нуқтадан нисбий баландлиги; а ва в – мос равишда орқанги рейкадан ва олдинги рейкадан олинган саноқ. Ш аклдан кўриниб турибдики; вha, бундан ha-в, яъни ўртадан нивелирлашда нисбий баландлик h « орқанги саноқ» а минус « олдинги саноқ» в га тенг. Бунда «орқа саноқ» «олдинги саноқ» дан катта бўлса (а>в), унда h нисбий баландлик мусбат, нуқта В нуқта А дан юқори. Агар «орқа саноқ» а «олдинги саноқ» в дан кичик бўлса (а<в), унда нисбий баландлик h манфий, В нуқта А нуқтадан паст. А нуқтанинг абсолют баландлиги НА ни ва нисбий баландлик h ни билиб, В нуқтанинг абсолют баландлигини топиш мумкин: НВ НА h (13.1) Яъни, олдинги нуқтанинг абсолют баландлиги орқанги нуқтанинг абсолют баландлигига нисбий баландликни қўшганлигига тенг. Нивелир визир нурининг денгиз сатҳидан баландлигини асбоб горизонти (баландлиги) дейилади Насбоб. бал. НА а Вв в (13.2) Агар рейкани қандайдир бир С нуқтага ўрнатиб ундан с саноқ олсак: НС Насбоб. бал. – С (13.3) Яъни ҳар қандай нуқтанинг абсолют баландлиги асбоб горизонтидан нуқта устида турган рейка саноғининг айирмасига тенг. Download 3.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling