Тошкент архитектура қурилиш институти “бино ва иншоотлар қурилиши” факультети “бино ва иншоотлар” кафедраси


Download 3.83 Mb.
bet2/5
Sana08.11.2023
Hajmi3.83 Mb.
#1757021
1   2   3   4   5
Bog'liq
fuaro binolarining avatlararo jopmal


Қаватлараро ора ёпмалар товуш ўтказмайдиган бўлиши керак. Шунинг учун уларда товуш изоляциясига эга бўлган кўп қатламли конструкциялар ишлатилади ва асосий конструкциялари товуш чиқармайдиган юмшоқ прокладкалар устига қўйилган бўлади. Бундан ташқари, қаватлараро ора ёпмалари бино классига мос келадиган ўтга чидамлилик хусусиятларига эга бўлиши ҳам лозим.
Маълум бир вазифага мўлжалланган хона ора ёпмалари сув ўтказмаслик (санитария-техника кабинаси, ҳаммом, кир ювиш хонаси ёпмалари), ёнмаслик (ёнғин хавфи бор хоналарда), ҳаво ўтказмаслик (пастки қаватларида лабораториялар жойлашган бинолар, буғхоналар ва бошқалар) талабларига жавоб бериш керак.
Қаватлараро ёпма бинонинг қайси жойида жойлашишидан қатъий назар, ўрнатилишида индустриал бўлиши ва шу билан бирга унинг конструктив ечими иқтисодий жихатдан тежамли бўлиши керак.
Қаватлараро ора ёпмалари конструктив ечимига кўра харили ёки харисиз бўлиши мумкин. Харили ора ёпмалари асосий кўтарувчи элемент хари ҳисобланиб, унга қатор ётқизилган тахта, тахта тўшама ва бошқа ёпма элементлари ўрнаштирилади. Булардан ташқари, плитали ора ёпмалари ҳам бўлиб, кўтарувчи плита ёки тўшамалар бинонинг вертикал таянчларига туташтирилган ригел ёки тўсинга қўйилган бўлади.
Харисиз ора ёпмалар ёпма плиталари вертикал таянчдаги кенгайтирилган мослама (копители)га қўйилган бўлади.
Қаватлараро ора ёпмаларда юкларни тўғридан-тўғри девор ва харига узатувчи кўтарувчи элементлар темир-бетон, ёғоч ва пўлат тўсинли бўлиши мумкин. Пўлат тўсинли қаватлараро ёпмалар ишлатиш ҳозирги қурилишларда жуда ҳам чекланган.
2.4.1. Ёғоч тўсинли қаватлараро ора ёпмалар
Ёғоч маҳаллий қурилиш материали ҳисобланган районларда кам қаватли бино қурилишида ёғочли қаватлараро ора ёпмалар ишлатилади. Ора ёпманинг бу тури оддий ва арзон ҳисобланади. Бундай ора ёпмаларнинг камчилиги ёнувчанлиги, чиришга мойиллиги ва унчалик мустаҳкам
эмаслигидадир.
35-расм. Ёғоч тўсинли қаватлараро ора ёпма конструкцияси:
1 – 40х50 мм кесимли ёғоч ғўла; 2 – тўсин; 3 – паркет; 4 – остки пол; 5 – лага; 6 – қуруқ сувоқ; 7– накат (ёнма-ён қоқилган тахта); 8 – лой қатлам; 9 – изоляция қуми.
Ёғоч ора ёпмалар кўтарувчи ёғоч констуркция – тўсиндан, тўсин оралиғи тўлдиргичларидан, пол конструкциясидан ва шип пардоз қатламидан иборат бўлади. Тўсинлар кўпинча кесими тўғри бурчакли ғўла шаклида тайёрланади. Кўпинча тўсин қалинлиги 180, 150, 180 ва 200 мм, эни 75 ва 100 мм га тенг қилиб олинади. Ёғоч тўсинлар оралиғи одатда 600 мм дан 1000 мм гача олинади (35-расм).
Тўсинлар ораси тўлдиргичларининг таяниши учун тўсиннинг ён томонларига кўндаланг кесими 40х50 мм бўлган ёғоч ғўлалар қоқилади. Тўсин учлари ғишт деворлардаги махсус қолдирилган токчаларга 150-180 мм узунликда илинтирилади. Бунда тўсин учи ғишт деворларга тегиб турмаслиги ва намлиги қуриши учун 30 мм кенгликга тирқиш қолдирилади. Тўсин учига чиришга қарши 3% ли натрий фторид эритмаси шимдирилади ва ён томонига иссиқ битум ёрдамида 2 қават тол елимланади. Бикирлик ва устиворликни ошириш мақсадида тўсин учлари ташқи кўтарувчи деворга анкерлар ёрдамида маҳкамланади. Бундай пўлат анкер бир учи билан тўсинга
махкамланиб, иккинчи учи эса деворни теришда ғишт орасида қолдириб юборилади (36-расм).

Download 3.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling