Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Download 3.01 Mb.
bet48/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

Мустақил назорат саволлари



  1. Пайвандлаш ва пайванд чок нима?

  2. Пайвандлашнинг қандай турлари мавжуд?

  3. Деталларнинг пайвандлашда бирикма турлари.

  4. Пайванд бирикмаларнинг афзаллик ва камчиликлари.

  5. Пайванд қисмининг қайси жойи емирилади?

  6. ПБ мустаҳкамлиги қайси асосий омилларга боғлиқ?

  7. Учма-уч пайванд бирикмани чўзилиш ва эгилишга ҳисоблаш.

  8. Устма-уст бурчакли ёнбош ва рўпара чоклар мустаҳкамлиги.

  9. Ўзаро тик пайвандлашда чокларни мустаҳкамлиги.

Мавзу-XII (6-соат). Ажраладиган бирикмалар.


Таянч сўзлар: қўзғалувчан ва қўзғалмас боғланишлар; бирикмалар; ажраладиган ва ажралмайдиган бирикмалар; резьбали, клеммали, шпонкали ва шлицли бирикмалар; ўнг ва чап, метрик ва дьюмли резьба; йирик ва майда қадамли резьба.


Маъруза- 23 (2-соат). Резьбали бирикмалар



        1. Умумий маълумотлар.

  1. Резьба турлари ва геометрияси.

  2. Резьбали бирикмалар ҳосил қилиш.

  3. Резьбали бирикмаларни маҳкамлаш усуллари.




  1. Машинани ташкил этувчи деталлар бир-бири билан у ёки бу усул боғланган бўлади. Бу боғланишлар қўзғалувчан (турли хил шарнирлар, подшипниклар, илашмалар ва х. к.) ва қўзғалмас бўлиши мумкин. Қўзғалмас боғланишлар машинани узеллар ва деталларга ажратишни мақсадга муофиқлиги билан асосланади. Бу машина ва унинг қисмларини ишлаб чиқариш, йиғиш, таъмирлаш, юклаб ташиш ва х. к. -ларни осонлаштиришга, соддалаштиришга имкон беради. Бундан ташқари айрим деталларини конструктив хусусиятларига кўра бир бутун қилиб тайёрлашнинг иложи бўлмайди.

Техникада қўзғалмас боғланишларни бирикмалар деб аталади.
Бирикмалар ажраладиган ва ажралмайдиган турларга бўлинади. Ажраладиган бирикмаларда узеллар деталларга ажратилганда уларга шикаст етказилмайди. Резьбали, клеммали, шпонкали ва шлицли бирикмалар шундай бирикмаларга киради.
Машинанинг яҳши ишламаслиги, муддатидан олдин ишдан чиқиши, ишлаш жараёнида шовқинни кучайиши, ундаги бирикма-ларнинг сифатининг пастлиги сабаб бўлади.
Бирикмаларнинг ишлаш қобилиятини ва ҳисоблашни белгиловчи асосий омил мустаҳкамлик ҳисобланади.

  1. Ажраладиган бирикмаларнинг энг кўп тарқалган тури резьбали бирикмалар (РБ) бўлиб, улар воситасида йиғилган узелларни керак бўлганда айрим деталларга ажратилиши ва яна қайта йиғилиши мумкин.

Резьба- бу винт ва гайкаларнинг асосий юзасида хосил қилинган ва винтли чизиқ бўйлаб жойлашган ўйиғлардир.
РБ афзалликлари:
- нисбатан катта юкланиш таъсирида ишончли ишлайди;
- ажралиш ва йиғиш осон;
- нисбатан арзон; ўлчамлари стандартлаштирилган.
РБ резьбаларни тузилишига кўра ҳар хил бўлади (28.1-расм):
1) резьба кесилган сиртнинг шаклига қўра: цилиндрсимон ва конуссимон бўлиб, асосан, биринчиси ишлатилади. Жипс бирикмалар ҳосил қилиш учун эса резьба конуссимон сиртда (масалан, қувурларда) кесилади;
2) резьба ўқи бўйлаб жойлашган кесим шаклига кўра: учбурчакли, трапецияли, доиравий ва ҳ.к.;
3) резьба ўрамининг йўналишига қўра: ўнг ва чап резьбалар. Ўнг резьба кўпроқ ишлатилади;
4) резьба киримлари сонига қўра: бир киримли, икки қиримли ва кўп киримли.
Бир киримли резьбалар кўпроқ ишлатилади. Ишлатилиш соҳасига қараб резьбалар, маҳкамловчи резьбаларга ва харакатни узатиш учун мўлжалланган кинематик («винт-гайка») резьбаларга бўлинади. Қуйида юқоридаги таснифлаш асосида маҳкамловчи резьбаларни ўрганамиз, кинематик резьбаларни эса винтли узатмалар мавзусида кўрилади.
Маҳкамловчи резьбанинг ўлчамлари миллиметрда ифодаланса -метрик резьба деб, дюйм билан ифодаланганда эса- дюймли резьба деб аталади. Хозирда асосан метрик резьбалар ишлатилади.



28.1-расм.


Резьбалар қуйидаги усулларида тайёрланади:
-метчик (ички сиртига) ва плашка (ташқи сиртига) асбоблари ёрда- мида резьба қирқилади. Бунда резьба ўлчагич воситлар кўпгина стандарт резьба ўлчамларига мос келади. Бу усул унимдор ҳисобланиб, деталларни тиклашда ишлатилади.
-винт қирқиш токарлик ёки махсус дастгохларда кескичлар ёрдамида резьба қирқилади. Майда серияли ишлаб чиқаришда қўлланилади.
-резьба фрезалаш станокларида қирқилади. Катта диаметрли винтлар резьбасига юқори аниқлик талаб қилинганда ишлатилади («винт-гайка» узатмаларида, масалан, токарлик винт қирқиш дастгохининг ҳаракатланувчи винти).

  • сиртига резьба очилган махсус резьбани босиб юмалатиш (накатка) асбобли автомат-станокларда очилади. Бундай усул билан очилган резьбали деталларнинг мустаҳкамлигини юқори бўлади.

Метрик резьбалар учбурчак шаклда бўлиб, профил бурчаги = 60 (28.1, а- расм). Унинг геометрик ўлчамлари ГОСТ 8724-81 бўйича стан- дартлаштирилган (28.2 -расм):

28.2-расм. Метрик резьбаларни ўлчамлари.



Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling