Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналари ва базалари фанидан маърузалар


Download 138.24 Kb.
bet2/10
Sana07.05.2023
Hajmi138.24 Kb.
#1437732
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза № 1 Презентация Microsoft Office PowerPoint

Корхонанинг қувватини аниқлаш.

Календар вақт фонди-ҳисобий даврдаги (йил, чорак, ой) календар кунлар сони; режимли вақт фонди-муайян календар даврида, корхонанинг иш режимидан келиб чиққан ҳолда, ускунанинг ишлаш мумкин бўлган вақти давомийлиги:

Тр.ф = Тк.ф – (Тдам + Тб + Ти), (1.1)

Бу ерда Тдам, Тб,Ти -дам олиш ва байрам кунлари,иқлим шароитларига қараб ишланмайдиган кунлари сони (баъзи корхоналар учун).

Техник-иқтисодий кўрсаткичлар

Ишлаб чиқариш корхонасининг энг тежамли ишлаш варианти техник-иқтисодий кўрсаткичлар орқали танланади. Буларга қуйидагилар киради: битта маҳсулот бирлигининг таннархи(хом ашё ва ярим маҳсулотларни ҳисобга олмасдан); солиштирма капитал маблағлар ва улар ўзини қоплаш муддати; маҳсулот бирлигини тайёрлаш иш ҳажми. Қўшимча кўрсаткичлар: электр энергияси, сиқилган ҳаво, буғ, сув ва бошқа материалларнинг йиллик ўртача солиштирма сарф кўрсаткичлари ишлаб чиқариш майдонининг юзасидан олинадиган йиллик ўртача маҳсулот, технологик ускунанинг маҳсулот бирлигига тўғри келадиган металл сиғими ва ҳ.к.

Капитал маблағнинг солиштирма сарфи:

Баъзи ҳолларда битта хизматчи ёки асосий ишлаб чиқариш ишчисига тўғри келадиган йиллик маҳсулот аниқланади. Капитал маблағнинг солиштирма сарфи:

Кс.с = Ф/Qг

Бу ерда: Ф - асосий саноат ишлаб чиқариш фондларининг нархи, Qг - корхона, цех,ускунанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати (лойиҳавий).

Корхоналарнинг бош плани.

Ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонасининг лойиҳасида бош план бўлади. Мухандислик иншоотлари катта қувватли ва мураккаб бўлса, бош планга қўшимча, аниқлаштирилган чизмалар илова қилинади.

Бош план корхонани қуришга алоқадор ҳамма ташкилотлар, ер ажратган маҳаллий бошқарув органи, ёнғин хавфсизлиги, санитария инспечцияси кабилар билан келишилади.

Бош план лойиҳасини ишлаш

Бош план лойиҳаланаётган корхона жойлашаётган майдоннинг график тасвири бўлиб, майдоннинг қияликлари кўрсатилмайди; ишлаб чиқариш корпуслари,цехлар, омборлар, маъмурий бинолар, турли иншоотлар, йўллар тармоғига уланиш жойлари кўрсатилади. Бош планнинг чизмаси горизонталлар кўрсатилган, катталашган картада, рельефни кўрсатиб тузилади.


Download 138.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling