Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналари ва базалари фанидан маърузалар: 1 Мавзу- Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарида ишлар технологияси ва уни ташкил этиш. Режа - Йўл хўжалиги ишлаб чиқариш корхоналари ва базалари фанининг мақсад ва вазифалари.
- Чизиқли йўл қурилиши шароитида ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил топиш.
- Йўл қурилиши ишлаб чиқариш корхоналарини таснифи ва уларни жойлаштириш.
Фанни ўқитишдан мақсад Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарини ва базаларини технологик жараёнларини, йўл қурилишида ишлатиладиган материаллар сифатини ошириш, замонавий материалларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бунда илғор технологияларни қўллаш услубларини, ҳамда фаннинг назарий асосларини талабаларга ўргатиш, ҳамда шунга мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдан иборатдир Фаннинг вазифаси Фаннинг вазифаси – йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналаридаги технологик жараёнларни, унда қўлланиладиган механизмлар ва қурилмаларни талабаларга ўргатиш ва амалиётга жорий қилишдан иборатдир. Ишлаб чиқариш базаси иншоотлар, машиналар ва жиҳозлар мажмуи бўлиб, йўл қурилиши учун зарур бўлган материалларни қазиб чиқариш, ярим маҳсулотлар, буюм ва деталларни тайёрлашни таъминлайди. Ишлаб чиқариш корхоналарига омборлар, рельс бўйи базалар, темир йўл ва бошқа қатнов йўллари, дастлабки маҳсулотни тайёрлаш учун қурилмалар комплекси – асфальтбетон ва цементбетон заводлари, эмульсия базалари, ишчилар яшаши ва хизмат қилиши учун бинолар ва хоналар (ошхона, гардероб, ётоқхона ва бошқалар) киради. Корхоналар Корхоналарнинг турлари Корхоналар қувватига, бир жойда ишлаш муддатига қараб доимий (стационар), ярим стационар (бузиб қуриладиган) ва кўчма турларга бўлинади. Йўлларни тезкорлик усули билан қуришда кўчма корхоналарнинг алоҳида ўрни бор. Бундай корхоналарнинг ҳамма ёки аксар агрегатлари ва машиналари пневматик ғилдираклар устига ўрнатилади. Шунингдек, тез бузиб қуриладиган омборлар ҳам корхонани қурилаётган йўлнинг бир участкасидан бошқасига кўчириш ва йўл қурилиш оқимига қўшилиб кетиш имкониятларни беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |