Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналари ва базалари фанидан маърузалар


Download 138.24 Kb.
bet3/10
Sana07.05.2023
Hajmi138.24 Kb.
#1437732
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза № 1 Презентация Microsoft Office PowerPoint

Корхона бинолар ва иншоотлар

Бинолар ва иншоотларнинг жойлаштирилиши қуйидаги талабларни қониқтириши лозим; технологик жараённинг энг яхши схемаси; энг қисқа транспорт алоқалари; ҳудуддан энг тежамли фойдаланиш; цехлар, иншоотлар ва биноларни максимал мухофасалаш; ҳудудни зоналарга ажратиш; санитария ва ёнғинга қарши талабларга мослаб тўсиқлар қўйиш; тайёр маҳсулотни бир вақтнинг ўзида автомобиль транспорти ва темир йўл транспортига ортиш; корхонани янада ривожлантириш(бу, стационар корхоналарга кўпроқ тегишли);

мухандислик иншоотлари

мухандислик иншоотларини мақсадга мувофиқ ўтказиш; ишловчиларнинг маиший биноларга қулай ва хавфсиз келиб-кетиши. Ишлаб чиқариш биноларига олиб борадиган йўллар майдондаги автомобиль йўллари билан кесишмаслиги лозим. Корхонанинг қурилиши ва ободонлаштирилиши ягоналигини сақлаш ҳолда ўт ўчириш машиналарининг уч томондан яқинлашиши таъминланади.

Энергетик объектлар

Энергетик объектлар ( компрессорлар, электр энергиясини тақсимловчи қурилмалар) улардан фойдаланиш жойларига яқин ерларга ўрнатилади. Компрессор хонаси, резервуарларни шимол томонга мўлжаллаб қурилади. Бу мамлакатнинг жанубий минтақалари учун айниқса, мухим. Қозонхонани жой релъефининг қуйи участкаларига қурилади. Бу карерденсатлар, ўзи оқиб келишига ёрдам беради. Юзаси 5 та дан ортиқ майдонда транспорт учун 2 та дан кириш ва чиқиш жойлари қуриб, уларни ички ва ташқи автомобиль йўллари билан туташтириш керак

Ёқилғи ва мой омборлари

Ёқилғи ва мой омборлари корхонадан ташқарига жойлаштирилади ва автомобильлар ҳамда ўзи юрар йўл қурилиш, машиналари корхонаси ҳудудига кирмай туриб, ёқилғи ва мой олиб кетишларига имкон хосил қилинади. Корхона ҳудуди, дам олиш ва спорт участкалари кўкаламзорлаштирилади. Бу, корхонанинг ишлаб чиқариш, фаолияти билан боғлиқ, зарарли оқибатларини камайтиради. Бундан ташқари, дарахтлар, буталар, газонлар ҳудудини қор босишдан сақлайди. Шовқин тарқалишини камайтиради, пиёдалар йўлакларини чангдан, биноларнинг дераза ва деворлари қизиб кетишидан сақлайди.


Download 138.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling