Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналари ва базалари фанидан маърузалар


Download 138.24 Kb.
bet4/10
Sana07.05.2023
Hajmi138.24 Kb.
#1437732
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза № 1 Презентация Microsoft Office PowerPoint

Мавсумий корхоналар

Мавсумий жойлашадиган корхонанинг ҳамма бинолари ва иншоотлари ғилди-ракли вагончалар кўринишида бўлади (ишхона, устахона, лабаратория ва б. ) Стационар ва ярим стационар корхоналарнинг бинолари ечиб-йиғиладиган карерструкциялардан қурилади.

Очиқ омборлар

Очиқ омборлар атмосфера ёғин-сочинлари, ҳаво камлиги ва қуруқлиги, қуёш радиацияси таъсир этмайдиган материалларни сақлаш учун мўлжалланади. Ёпиқ ва силосли омборларда ёнилғи, машина ва ускуналар, цемент, минерал кукун каби материаллар сақланади. Омборлар олдидаги майдончаларда келиб-кетиш йўллари, юк операцияларини бажариш учун етарлича фронт бўлади. Материалларни яхши сақлаш ва ихчам танлаш учун очиқ турдаги омборлар қаттиқ қопламали қилиб қурилади.

Ёпиқ омборлар

Ёпиқ омборларнинг сақланадиган материалга қараб, иситиладиган турлари бўлади. Замонавий омборлар ҳамма юк амаллари бўйича комплекс механизациялашган ёки автоматлашган бўлади. Одатда, марказий омборларда шундай. Ёпиқ омборларни қуришда намунавий лойихалардан фойдаланиб, маҳаллий шароитларга мослаштирилади.

Махсус қурилмали омборлар

Сочилувчан ва ағдариладиган юкларни тушириш ва омборга жойлаш учун эстакадалар, хандоқлар, юқори кўтарилган темир йўл, рельс ости бункерлар, силослар (минерал кукун, цемент учун пневматик усулда ортиш-туширишда), тасмали карервейерлар, грейфер ускунали кранлар, итариб ёки чўмичлаб ишловчи махсус юк туширгичлар ишлатилади.

техник-иқтисодий ҳисоблар

Бу корхоналарни жойлаштириш, қувватини ва иш унумини аниқлаш учун техник-иқтисодий ҳисоблар бажарилади. Улар ёрдамида қуйидагилар топилади: йўл қурилишида келажакда зарур бўладиган материаллар, ярим махсулотлар ва йиғма конструкцияларга эхтиёж; энг арзон ва энг қисқа муддатларда харажатларни қоплайдиган, қуввати турлича бўлган ускуналарни қиёсий баҳолаш; ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш учун капитал маблағлар; дастлабки хом ашёни энг кам харажатлар билан етказиб берадиган транспорт алоқалари; санитария-гигиеник шароитлар; корхоналарни энергетик ресурслар билан таъминлаш имкониятлари.


Download 138.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling