Корхонани жойлаштирадиган участка шундай танланадики, уни ўзлаштириш харажатлари минимум бўлсин. Бироқ, жойни танлашнинг энг асосий омили тайёрланган маҳсулотни (иссиқ ва илиқ асфальтбетон, цементбетон қоришмаларни) ётқазиш жойига етказиб бериш шартлари ҳисобланади. Асфальтбетон ва цементбетон қоришмаларни тайёрлаш таннархида чақиқ тош ва қумнинг улуши катта бўлишига қарамай, бу заводларни ТМЗ ва қум карьерлари ёнига жойлаштириш ўзини оқламайди, чунки маҳсулотни қурилаётган йўлга ташиб бериш вақти тўғри келмай қолади. Қурилаётган йўл участкаси АБЗ ва ЦБЗ ларга яқин масофада бўлса, бошқа гап. Корхона аҳоли пунктлари яқинида Баъзан бундай корхоналар аҳоли пунктлари яқинида, санитария зоналарига риоя қилиб (500-1000м) жойлаштирилади. Бу ишчи кучлари, электр, сув таъминотини, тайёр йўлдан фойдаланиб, тайёр маҳсулотларни ташишни осонлаштиради. Корхонани жойлаштиришнинг турли вариантларида ташиш масофалари, схемалари, ортиш-тушириш ишларининг ҳажми, демак, маҳсулот нархи ҳам турлича бўлади. Қайси вариант келтирилган харажатлао энг кам бўлишини таъминласа, корхона ўша жойга қурилади Машиналар парки Машиналар парки ишга доим тайёр туриши, хизмат муддатининг ортиши, таъмирлараро даврнинг узайиши учун уларга техник хизмат кўрсатиш ташкил қилинади. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг планли огохлантирувчи системаси эксплуатациядаги ҳар бир машина бўйича тегишли техник хизмат ва таъмир турларини режалаш, тайёрлаш ва бажаришга асосланган. Техника хизмати Техник хизмат турлари қуйидагилардан иборат: кундалик хизмат (КХ), иш сменаси бошланишидан олдин, ҳар куни бажарилади; режали техник хизмат (ТХ), режали тарзда, машина маълум масофа босиб ўтгандан ёки иш ҳажмини бажаргандан кейин (завод кўрсатиши бўйича) бажарилади; мавсумий техник хизмат, бир йилда 2 марта, машинани ёзги ёки қишки ишга тайёрлашда бажарилади. Техник хизматнинг турлари ва бажариш даврийлиги, бажариладиган ишлар таркиби ва тартиби, ишларни бажариш технологиясига, таъмирлаш сифатига талаблар машинани ишлаб чиқарган завод томондан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |