Машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш учун кўчма ва стационар устахоналар ташкил қилинади. Йўл машиналари агрегатларининг капитал таъмири ва автомобилларнинг жорий таъмири, қоидага мувофиқ, марказий устахоналарда ва йўл қурилиш ва эксплуатация ташкилотларининг стационар базаларида бажарилади. Электр энергияси билан таъминлаш Электр энергияси қурилиш машиналарининг электр двигателларига, технологик эхтиёжларга, корхона ҳудудий ташқи ва ички ёритиш учун сарфланади. Максимал истеъмол учун электростанция ёки трансформаторнинг зарурий қуввати қуйидагича бўлиши лозим: Бу ерда I,I –тармоқда қувват йўқолишини ҳисобга олувчи коэффициент; Pc- машина ёки жиҳознинг куч қуввати, кВт; PT - технологик эхтиёжлар учун зарур қувват; справичниклардан олинади, кВт; POB – ички ёритиш учун зарур қувват, кВт; POН – ташқи ёритиш учун зарур қувват, кВт; K1, K2, K3, K4 – талаб коэффициентлари, истеъмолчилар сонига қараб, справичниклардан олинади; φ – қувват коэффициенти, истеъмолчиларни куч энергияси билан юклашнинг характери ва миқдорига боғлиқ. Ташқи ва ички ёритиш учун cosφ=1 қабул қилинади Электр энергияси билан таъминлаш Юқори кучланишли район тармоқларидан электр энергияси олиб таъминлаш энг тежамли усул ҳисобланади. Бу ҳолда алоҳида сим тортилиб, трансформатор падстанцияси қурилади. Юқори кучланишли тармоқ бўлмаса ва саноат корхоналарининг электростанциясидан энергия олишнинг имкони бўлмаса, вақтинчалик стационар ёки кўчма электростанция қурилади. Корхоналарда одатда, ҳавода тортилган, ялонғоч пўлат ёки алюмин сим бўлади. Бу-анча тежамли, меҳнат талаби хам, электр тармоғи узоқ сақланади, ундан такрор-такрор фойдаланиш мумкин. Изоляцияли симлар бинолар ичида ва электродвигателларга улашда ишлатилади. Ташқи ва ички ёритиш Ташқи ва ички ёритишдан ташқари, тунда ишлаш қулай ва хавфсиз бўлиши учун ҳаво булутли ёки туманли бўлганда прожекторлардан фойдаланилади. Ишлаб чиқариш майдончаларининг ёруғлигини 1м² юзага тушаётган ёруғлик оқими (люмен-лм) билан ўлчанади. Ёритилганликни ўлчаш учун люкс (лк) бирлиги қабул қилинган, ёруғлик 1лм бўлганда 1м² юзага тўғри келишини билдиради. Ҳисобий ёритилганлик меъёрий ёритилганликни захира коэффициенти R≈1.3 кўпайтирилганига тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |