Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналари ва базалари фанидан маърузалар


Download 138.24 Kb.
bet5/10
Sana07.05.2023
Hajmi138.24 Kb.
#1437732
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза № 1 Презентация Microsoft Office PowerPoint

ташкил этиш умумий схемаси

Автомобил йўлини қуришни ташкил этиш умумий схемаси ва биринчи навбатда, иш участкаларини аниқлаш, уларнинг йўналиши ва тезлиги кўп жиҳатдан асосий йўл-қурилиш материаллари билан таъминловчи манбаларни жойлаштиришга ва уларнинг қувватига боғлиқ. Материаллар узоқдан олиб келинса, юкни тушуриш учун темир йўл станциясини жойлаштириш ҳам ҳисобга олинади.

корхоналарини жойлаштириш

Ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳусусиятларига ҳам боғлиқ. Қурилиш материаллари конларидан (шағал, қум, қоя жинслар) ҳар доим ҳам фойдаланиб бўлмайди, чунки улар давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги мумкин ёки узоқда жойлашган бўлади.

Маҳаллий корхоналар

Автомобил йўллари, кўприклар ва бошқа йўл иншоатларини қуришда туман аҳамиятига эга бўлган корхона қурилиб, у қурилиш объектлари гуруҳига ёки ҳудудий йўл хўжаликларига хизмат қилади. Бундай корхоналар самарали ишлайди, кам харажатлар билан сифатли маҳсулот етказиб беради. Баъзи маҳсулотларни узоқ сақлаб бўлмайди (асфальтобетон, цементбетон қоришмалар, боғловчи моддалар билан ишлов берилган грунтлар). Шунинг учун уларни ётқазадиган жойга етказиб бериш вақтини белгилаш муҳим. Бу вақт қурилиш меъёрлари ва қоидалари билан қатъийлаштирилган бўлиб, 0.5 - 1.0 соат оралиғида бўлади (ҳаво ҳарорати ва ташиладиган йўл шароитларига боғлиқ ҳолда). Қаттиқ қопламали йўлларда транспрот воситасининг тезлиги 40км/соат гача, грунтли йўлларда ёки ёмон йўлларда 15 - 25км/соат.

Корхоналарни жойлаштириш вариантлари

Ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштиришда турли вариантларни таққослаганда қуйидагитларга эътибор қаратилади: хом ашё материаллар ва ярим маҳсулотларни ташиш шароитлари (йўллар ва транспорт воситаларининг ҳолати); электр энергияси, буғ, ёқилғи, сиқилган ҳаво билан таъминланиш; бетон қоришмалар тайёрлаш учун кимёвий таркиби қониқарли сув билан таъминланиш; зарурий ўлчам, профил ва шаклдаги майдоннинг мавжудлиги. Унга олиб берадиган йўллар ёки темир йўл ва автомобил йўлларига ёндашиш шароитлари.


Download 138.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling