Тошкент давлат аграр университети “агробизнес ва инвестицион фаолият”


Download 47.42 Kb.
bet1/8
Sana08.03.2023
Hajmi47.42 Kb.
#1251368
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Азаматов Бобур (2)


Ўзбекистон Республикаси
олий таьлим, фан ва инавациялар вазирлиги


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ
АГРОБИЗНЕС ВА ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТ”
КАФЕДРАСИ
20 91 С ГУРУХ ТАЛАБАСИ АЗАМАТОВ БОБУРНИНГ


ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ИҚТИСОДИЙ БАХОЛАШ ФАНИ БЎЙИЧА
ФЕРМЕР ХУЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ИКТИСОДИЙ БАХОЛАШНИНГ МАЗМУНИ, АХАМИЯТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ” МАВЗУСИДА ТАЙЁРЛАГАН




Тошкент 2023
Мавзу: Фермер хужалиги фаолиятини бахолашнинг мазмуни, ахамияти ва вазифалари


Режа:


1. Фермер хўжaликлaрини тaшкил этишнинг мoҳияти вa мaқсaди
2. Фермер хўжаликларини бошқариш ҳолати, иқтисодий самарадорлиги ва унгатаъсир кўрсатувчи омиллар.
3. Иқтисодиётнинг аграр соҳасини бошқаришдатаркибий ўзгаришлар ва ўзига хос хусусиятлари
4. Фермер хўжалигини ривожлантиришда тутган ўрнива хусуиятлари


К И Р И Ш
Республикамизда фермер хўжаликларини ташкил этиш қишлоқ хўжалиги тармоғи фаолиятининг ҳуқуқий асосларинишакллантириш юзасидан ҳам зарур. Маълумки, мустақиллик давригача иқтисодиётнинг барча тармоқларини бир “Марказдан” туриб бошқарилиши, бошқарувнинг иқтисодий усулига нисбатан кўпроқ маъмурий- буйруқбозлик усулини қўлланилишиамалда қабул қилинган қонунларга нисбатан хилоф равишда иш юритилишига, баъзи ҳолатларда эса қонунларни тўғридан-тўғри бузиш ҳолатларини рағбатлантирар эди.
Республикамизда фермер хўжаликларини ташкил этиш қишлоқ меҳнаткашлари орасидан ташкилотчи, тадбиркор ва маънавий етук мутахассисларни шакллантириш юзасидан ҳам зарур.
Фермер хўжаликларини ривожлантириш қишлоқ ҳудудларида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини кучайтириш юзасидан ҳам зарур. Қишлоқ меҳнаткашлари орасидан мулкдорлар синфини шакллантириш энг аввало қишлоқда янги иш ўринларини барпо этиш, саноатни қишлоққа олиб кириш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш даражасини оширишда муҳим ўринни эгаллайди. Маълумки, фермер хўжаликларини ривожлантириш биринчидан, меҳнат кучлари кўп бўлган ҳудудларда шу вақтгача қишлоқ хўжалигида банд бўлган ишчи кучларининг бир қисмини ишсиз қолиши, иккинчидан, маҳсулот бирлигига сарфланадиган харажатларни камайишига олиб келади.
Аммо, фермер хўжаликлари иқтисодий жиҳатдан бақувват бўла бошлагандан сўнг у қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа соҳаларда иш юритиб, хўжалик фаолиятини кенгайтиради. Иқтисодий барқарор фермер хўжаликлари сонини кўпайтириш орқали қишлоқда мулкдорлар синфини мустаҳкамлаш пировард натижада қишлоқда аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал қилинишида асосий рол ўйнайди.
Фермер хўжаликларини ривожлантириш тупроқ унумдорлигини ошириш асосида ердан самарали фойдаланиш ва экологиянинг тозалигини таъминлаш юзасидан ҳам зарур.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатлар ва бозор муносабатларига ўтишнинг бошланғич даврларида фермер хўжалигини ташкил этиш ва эркин меҳнат асосида пировард натижа учун шахсан жавоб бериш- бу ҳар бир деҳқон - меҳнаткаш учун биринчи вақтларда қийинчилик туғдирди. Чунки, қишлоқхўжалигида фойдаланадиган катта майдонларни эгаллаб, асосий товар маҳсулоти етиштираётган жамоа, ижара ва давлат хўжаликларига нисбатан кичик ер майдонида товар маҳсулоти етиштиришга ихтисослашган, моддий- техника воситаларига тўлиқ эга бўлмаган фермер хўжаликларининг бошлиқлари бошқарувнинг объектив ва субъективсабабларига боғлиқ бўлган турли муаммоларгадуч кела бошладилар.

Download 47.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling