Тошкент давлат аграр университети “агробизнес ва инвестицион фаолият”


-расм. Республика фермер хўжаликлари фаолияти ва барқарор ривожланишининг асосий тамойиллари


Download 47.42 Kb.
bet4/8
Sana08.03.2023
Hajmi47.42 Kb.
#1251368
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Азаматов Бобур (2)

2-расм. Республика фермер хўжаликлари фаолияти ва барқарор ривожланишининг асосий тамойиллари.

Юқорида таъкидлаб ўтилган 8 тамойил республикамизда фермер хўжаликларининг фаолият кўрсатиши ва ривожланиш асосини ташкил этади, ҳамда улар тўлиғича “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунда акс эттирилган.


Республикамиздаги барча фермер хўжаликлари ушбу босқичларга ва унда баён этилган вазифаларга ўз фаолиятларида турли муддатларда дуч келишлари мумкин, яъни босқичлардаги вазифаларни бажарилиш муддати турли даражада бўлиши натижасида фермер хўжаликларининг рентабелли хўжаликка айланиши ҳам турли муддатларда қўлга киритилган. Ҳар қандай шароитда ҳам фермер хўжаликларини қисқа муддатда молиявий мустаҳкам хўжаликка айланиши энг аввало, хўжалик раҳбарларининг тадбиркорлик ва ишбилармонлик қобилиятларига, хўжалик фаолиятида дуч келинадиган ҳар қандай муаммони кам харажат ва сифатли ҳал қилинишига боғлиқ бўлади.

3-расм. Фермер хўжалигини самарали фаолият кўрсатишининг босқичлари.
Мамлакатимиз ички бозорини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ташқи бозорга рақобатбардош тайёр маҳсулот чиқариш, энг асосийси республикамизнинг экспортсалоҳиятини мустаҳкамлаш ва валюта тушумини кўпайтириш мақсадида иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги тармоғида ишлаб чиқариш –молиявий жиҳатдан мустаҳкам бўлган фермер хўжаликларини истиқболда устивор йўналиш сифатида барқарор ривожлантириш стратегик бош масала ҳисобланади.
Фермер хўжаликлари иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан мустақил, фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисобида ўз-ўзининг харажатларини қоплаш ва молиялаштириш тамойиллари асосида юритиб, асосий ишлаб чиқариш воситаларига (ердан ташқари) хусусий мулкчилик, битта ёки бир неча оиланинг ўзаро ҳамкорлигидаги меҳнатига асосланади.
Аграр тармоқда бозор тамойилларини босқима-босқич жорий этиш йўналишида амалга оширилаётган агроиқтисодий ислоҳотлар натижасидада бугунги кунда қишлоқ хўжалиги тадбиркори дея ном олаётган – етиштирилган маҳсулот ва мол-мулкка хусусий эгалик қилган ҳолда, ер участкаларидан узоқ муддатли ижара асосида фойдаланиб ишлаб чиқаришни йўлга қўювчи фермер хўжаликлари устувор равишда ривожланмоқда. Шу билан биргаликда фермер хўжаликларининг иқтисодиий барқарорлиги ва хўжаликда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш бозор тамойилларига мос хўжалик юритиш тизимини шакллантиришга боғлиқ.
Маълумки, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида фермер хўжалиги олдига қўйилган асосий мақсад – табиий омиллари ва моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланиш асосида сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариб молиявий барқарорликка эришиш ҳисобланади, Айни пайтда бу жараён фермер хўжалигида ишловчиларнинг дармадаларини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш ва муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш билан бирга олиб борилиши лозим.
Юқоридаги мақсадга эришиш фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали ҳал этилиши қийин бўлганмасала ҳисобланади. Чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ўзининг хусусиятларига боғлиқ равишда одатда ишлаб чиқарувчига нисбатан кам даромад келтиради. Масалан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши даври бўйича яққол мавсумий тавсифга эгалиги боисдан маҳсулот ёппасига пишиб етилган пайтда бозорларга олиб чиқилади.
Бугунгикундааграртармоқдаамалгаоширилаётганиқтисодий ислоҳотларнатижасидақишлоқдаасосийишберувчиҳисобланувчива қишлоқхўжалигитадбиркоридеяномолган–фермерхўжаликлариҳар томонламақўллаб-қувватланмоқда.Шубиланбирқаторда,фермер хўжаликларинингиқтисодиийбарқарорлигинитаъминлашвахўжаликда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш асосида бозор тамойилларига мос хўжалик юритиш тизимини шакллантириш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Ҳозирда,фермерхўжаликларинегизидакўптармоқлиишлаб чиқаришнийўлгақўйишмасаласиустидаамалийтадбирларолиб борилмоқда. Қишлоқ хўжалигида асосий хўжалик юритиш шакли сифатида фермерхўжаликлари олдигақўйилганасосий мақсад барчатадбиркорлар қатори–табиатомилларивамоддий-техникресурслардансамарали фойдаланиш асосида сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариб, иқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш ҳисобланади.



Download 47.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling