Тошкент давлат аграр университети мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети
Download 19.31 Kb.
|
Ишлаб чиқариш амалиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- УСМОНОВ САРДОР ШОДИЁР ЎҒЛИНИНГ ИШЛАБЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ
- Ахборот-маслаҳат маркази” (extension center) ДУК тарихи.
- Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот ва ўқув-тажриба станцияси
- “Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази” ДУК
- “Ахборот-маслаҳат маркази” (extension center) ДУК га
- Ахборот-маслаҳат маркази” (extension center) ДУК ер майдони.
- “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик”
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК ФАКУЛЬТЕТИ САБЗАВОТЧИЛИК, ПОЛИЗЧИЛИК ВА КАРТОШКАЧИЛИК ЙЎНАЛИШИ III-КУРС 54-ГУРУҲ ТАЛАБАСИ УСМОНОВ САРДОР ШОДИЁР ЎҒЛИНИНГ ИШЛАБЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ ХИСОБОТИ
Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Ахборот маслаҳат маркази (extension center)” ДУК тарихи. “Ахборот-маслаҳат маркази” (extension center) ДУК тарихи. Собиқ СССР Министрлар советининг 12 апрель 1991 йилдаги 52-сонли буйруғи ва Тошкент давлат аграр университетининг 15 июнь 1991 йилдаги II-2/64-сон буйруғи асосида Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот ва ўқув-тажриба станцияси ташкил топган бўлиб, кейинчалик 2015 йилда станция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимининг ҳамда университет ректори томонидан чиқарилган буйруқ ва фармоишлари асосида давлат унитар корхонаси (ДУК) мақомини олган. 2018 йилга келиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот ва ўқув-тажриба станцияси” ДУК ўрнида “Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази” ДУК ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 августдаги “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4421 сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4292-сонли қарорларига асосан “Ахборот-маслаҳат маркази” (extension center) ДУК га айлантирилган. “Ахборот-маслаҳат маркази” (extension center) ДУК “Марказ фаолиятининг асосий мақсади инновацион технологияларни ишлаб чиқиш, илғор хорижий ва маҳаллий тажрибаларни тарғиб қилиш, жорий этиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича ахборот ва маслаҳат хизматларини амалга ошириш ҳамда билим тарқатувчи мутахассис ва тренерларни тайёрлашдан иборат” бўлиб қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларга қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш. Давлат грантларини олиш, соҳага доир долзарб илмий-тадқиқот мавзуларини асослаш ва танловларда қатнашиш, давлат илмий-техник дастурлари доирасида олинган грант асосида фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда белгиланган услублар асосида амалга оширилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, корхона ҳудудида талабаларнинг малакавий амалиётларини ўтказиш, уларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш орқали малака ва кўникмаларини шакллантириш, муассиснинг профессор-ўқитувчилари, докторантлари, мустақил тадқиқотчилари, магистрантлари ва иқтидорли талабаларининг илмий-тадқиқот тажрибаларини олиб боришлари учун шарт-шароитлар яратиш, илмий-тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этишдан иборат. “Ахборот-маслаҳат маркази” (extension center) ДУК ер майдони. Тошкент вилояти Қибрай тумани Салар шаҳарчаси Ойбек маҳалласида жойлашган ТДАУ ҳузуридаги “Ахборот-маслаҳат маркази(extension center)” ДУК умумий ер майдони 30,9 гектар ҳамда Ёнариқ МФЙ Зиёкор маҳалласида жойлашган 23,5 гектар,жами 54,4 гектар шундан “Гидропоника маркази” ДУК ер майдони 0,50 гектарни ташкил этиши маълум бўлди. Бугунги кунда ушбу ер майдонлари университетнинг ҳар бир факультетига профессор-ўқитувчилар, докторант-тадқиқотчилар, магистрлар ҳамда бакалаврларга илмий-тадқиқот, тажриба-синов, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти ўтказиш учун бириктириб берилган. Жумладан: “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик” факультетига жами 5,18 гектар бириктирилган бўлиб, унда мевали боғлари қатор орасидан самарали фойдаланиш, боғ қатор оралиғида сабзавотлар етиштириш технологиясини ўрганиш, эртаки карамдан юқори ҳосил олиш технологиясини ўрганиш, гилос учун кучсиз ўсувчи пайвандтаглар танлаш ва пайванд технологиясини такомиллаштириш, мевали экинларни пайвандлаш-да тутувчанлигини оширишда жадал кўчат етказиб берувчи тизимини ишлаб чиқиш,“Фуджи” навли олманинг интенсив боғини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Биз 3-54 гуруҳ талабалари 29.04.2021 йилда 3 йил давомида олган билимларимизни амалиётда синаб кўриш учун ишлаб чиқариш амалиётига чиқдик. Бизга яратилган шароитлардан келиб чиқиб ҳар бир талаба ўзи яшаётган вилоятларидаги фермер хўжаликлари, агрокластерлар, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган идоралар ҳамда вилоят ҳокимлиги таркибидаги ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ўз хохишларига кўра вилоятларига ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун юборилди. Шулар қаторида мен асли Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидан бўлсамда келажакда магистратурада ўқишни хохлаганим учун устозларим билан дала тажрибаларини олиб боришни ўрганиш олган билимларимни мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Ахборот маслаҳат маркази (extension center)” ДУК да амалиётимни ўташга қарор қилдим. Download 19.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling