Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

2. ИПСИМОН ЎСИМТАЛАР
Бу ҳолат кўпинча уруғлик материални қо-
ронғи ва жуда иссиқ жойда сақланганда юз 
беради. Агар ингичка ўсимталар салқин ва 
ёруғ бинода ундирилаётган тугунакларда 
ҳосил бўлса, у ҳолда бу вирусли касаллик 
ёки тугунакларнинг музлаб қолганлигидан 
далолат беради. Шунинг учун сифатли уруғ-
лик материални ёруғ ва салқин, аммо тугуна-
кларнинг музлаб қолишига олиб келмайди-
ган биноларда ундиринг.
4. БАРГ МОЗАИКАСИ ВИРУСИ
Ушбу вирусли касаллик бар-
гнинг бутун юзаси бўйлаб 
сариқ ёки оч яшил холлар 
кўринишида намоён бўлади. 
Баъзан доғлардан ташқари 
қўнғир йўл-йўллик ҳам ҳосил 
бўлади.
Курашиш усули: Мавжуд 
эмас.
Огоҳлантирувчи чоралар: Соғлом уруғлик материал эки-
лади. Касалликни ташиб юрувчи шира битлари тарқали-
шини чеклаш учун эса ўсимликларга гептенофос пурка-
лади.
1. ФИТОФТОРОЗ
Картошканинг жуда хавфли касаллиги, 
серёғин об-ҳавода баргларни бутунлай 
нобуд қилиши мумкин. Касаллик белгиси 
– барглардаги қўнғир доғлар. Унинг остки 
юзасида қўнғир доғлар оқ моғорли ҳалқа 
билан ўралган бўлади.
Курашиш усули: Касаллик тарқалганда ку-
рашиб бўлмайди.
Огоҳлантирувчи чоралар: Соғлом тугу-
наклар экилади. Ўсимликларга манкозеб 
пуркалади, серёғин об-ҳавода ишлов бе-
риш ҳар икки ҳафтада такрорланади. Агар 
баргларда қўнғир доғлар пайдо бўлиш-
га улгурган бўлса пуркаш қолган соғлом 
ўсимликларни ҳимоя қилади.
БАРГЛАРДАГИ ҚЎНҒИР ДОҒЛАР
ОЛАЧИПОР БАРГЛАР
3. БАРГ БУЖМАЙИШИ ВИРУСИ
Хавфли вирусли касаллик бўлиб, барг пластинкалари юқорига қайрилиб мўрт 
бўлиб қолади. Касалланган ўсимликнинг ўсиши секинлашади, ҳосилдорлик 
кескин пасайиб кетади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи чоралар: Соғлом уруғлик материал экилади. Касалликни та-
шиб юрувчи шира битлари тарқалишини чеклаш учун эса ўсимликларга геп-
тенофос пуркалади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling