Cабзавотлар ва уларни етиштириш
22
ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Эрта баҳорда экиш олдидан уруғларга фунгицид
билан ишлов берилади
Уруғ экилгандан ниҳоллар униб чиққунча
бўлган вақт
7–10 кун
Ярим литр ҳажмли банкадаги уруғларнинг
ўртача сони
1400
1 м узунликдаги қаторга уруғ сарфи
16 дона
1 м узунликдаги қатордан
олинадиган
ўртача ҳосил
1,5 кг
Уруғ унувчанлигининг сақланиш даври
2 йил
Уруғ экилгандан ҳосилни йиғиб олишгача
бўлган вақт
12–16 ҳафта
Ўсимликнинг ўзига
хос хусусиятлари
Етиштириш қийин бўлган ўсимлик:
тупроқни пухта тайёрлаш, ҳосилни
мунтазам териш ҳамда таянч
ўрнатилиши талаб этилади.
ҚАНДАЙ ТУПРОҚЛАРГА ЭККАН МАЪҚУЛ?
•
Горох гумусга бой, енгил, муҳити нордон бўлмаган тупроқларда яхши ўсади.
Ўсимлик ўртача миқдорда озиқлантирилади, меъёрдан ошиқ азотли ўғитлар
ўсимликка салбий таъсир кўрсатади.
• Очиқ ерга, аввалги икки йил ичида дуккакли экинлар экилмаган майдонларга
экилади. Ер кузда 1 м2 га икки челак миқдорида яхши чириган гўнг ёки компост
солиниб чопилади. Экишдан бироз олдин тупроққа комплекс ўғитлар солинади.
КАЛЕНДАРЬ
Январь
Февраль
Мар
т
Апре
ль
Май
Июнь
Ию
ль
Авгу
ст
Сентябрь
Октябрь
Ноябрь
Д
екабрь
Уруғни экиш
Ҳосилни йиғиб олиш
Cабзавотлар ва уларни етиштириш
23
ПАРВАРИШЛАШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?
• Экиш вақтида уруғлар қушлардан ҳимоя қилинади.
• Ўсимлик атрофидаги тупроқ мунтазам юмшатилиб, бегона ўтлар юлиб турила-
ди. Ниҳолларнинг бўйи 8 см га етгач, ҳар бир ўсимлик ёнига таянч қозиқ қоқиб
чиқилади; ерга ётиб қолган ёш ниҳоллар шиллиққуртлар билан зарарланган бў-
лиши мумкин. Ўрта ва кучли ўсувчи навларда қатор бўйлаб арқон ёки пластик
тўр тортилади.
• Ёзда қурғоқчиликда тез-тез суғориб турилади, тупроқ намлиги яхши сақланиши
учун қатор оралари ўрилган ёки майдаланган ўтлар билан мулчалаб чиқилади.
• Ҳосилни горох мевахўридан ҳимоялаш учун ўсимлик гуллай бошлагандан 7–10
кун ўтгач фенитротион препарати пуркалади.
Do'stlaringiz bilan baham: