Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ҚАЙСИ НАВЛАРНИ ЭККАН МАЪҚУЛ?


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ҚАЙСИ НАВЛАРНИ ЭККАН МАЪҚУЛ? 
ОСИЁ 2001 – ўртапишар қишловчи нав, баҳорги экишда вегетация даври 95–
122 кун. Кузда ҳам экиш мумкин, бунда вегетация даври 235 кун. Ўсимлик бўйи 
100–120 см. Гуллари йирик, ранги оқ. Дони техник етилганда яшил, биологик пиш-
ганда оқ-қизғиш, шакли юмалоқ, силлиқ. Ётиб қолиш, тўкилишга чидамли. Нав янги 
чиқарилган бўлиб, синов йилларида касаллик ва зараркунандалар билан зарар-
ланганлиги кузатилмаган.
СЮРПРИЗ – ўртапишар нав, ўсув даври 104 кун. Ўсимлик бўйи 130–150 см. Гули 
соябонсимон, уруғи йирик техник етилганда яшил, биологик пишганда оч жигар-
ранг. Нав қайта ишлашбоп ҳисобланади.
МУАММОЛАР ҚАНДАЙ БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ (ДУККАКЛИЛАР)
Дуккакли экинларга шира битлари ҳамда қўнғир доғланиш касаллиги энг кўп за-
рар келтиради. Ловияда баъзан мевалар тугилмайди, ўз вақтида экилган экинларда 
бу ҳолат кузатилмайди. Горохга эса қушлар ва горох мевахўрлари жиддий зарар 
келтиради.
1. МИТА
Дуккакли экинлар донида баъзан те-
шикни учратиш, уни ёриб кўриб эса 
қўнғиз личинкасини кўриш мумкин. Бун-
дай уруғлар униб чиқмайди ёки жуда 
кучсиз ниҳол беради.
Курашиш усули: мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи чоралар: Сифатли уруғ 
сотиб олинг. Зарарланган уруғларни эк-
манг.
2. ДУККАК ПАШШАСИ
Мазкур пашшанинг тупроқда яшовчи личинкалари 
ҳар қандай дуккакли экинларга қирон келтиради
улар уруғни ейди, поя ва илдизлар ичида пармалаб 
йўл очади. Шикастланган ўсимлик сўлиб, нобуд бўла-
ди ёки букилиб қолади. Зараркунанда билан кўпинча 
эртаги экинлар шикастланади.
Курашиш усули: Зарарланган ўсимликлар йўқотила-
ди.
Огоҳлантирувчи чоралар: Тупроқни пухта тайёрлаш, 
кўчат етиштиришда зарарланмаган компостлардан 
фойдаланиш лозим.
КЕМИРИЛГАН УРУҒЛАР
ПОЯДАГИ ИЗЛАР


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
25
5. ГОРОХ ШИРАСИ
Камдан-кам зарар келтира-
ди, аммо иссиқ ва намлик 
юқори бўлган ёзларда кучли 
кўпайиши мумкин. Зарар-
ланган ўсимликлар ёмон 
ўсади ва гуллайди.
Курашиш усули: Зарарла-
нишнинг биринчи белгила-
ри намоён бўлиши биланоқ 
ўсимликларга 
перметрин 
ёки гептенофос пуркалади. Заруратга кўра, такро-
рий ишлов берилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling