Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

БОДРИНГ (ёпиқ усулда)
Ёпиқ усулда етиштириладиган бодринг навларининг 
мевалари тўғри, шакли цилиндрсимон, пўсти ялтироқ ва 
силлиқ бўлиб, узунлиги 0,5 м гача боради. Бундай бо-
дринглар савдо расталарида жуда чиройли кўринишда 
бўлиб, харидоргир ҳисобланади, аммо уни етиштириш 
бирмунча мураккаб. Ёпиқ усулда етиштирилувчи бодрин-
глар юқори ҳарорат, пухта парвариш, доимий суғориш ва 
озиқлантириш, тупини осиб қўйиш, ўз вақтида чангланти-
риш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш ва 
бошқаларни талаб этади. Бодринг амалда помидор билан 
бир жойда ўстирилса-да, унга нисбатан ҳавонинг нисбий 
намлигини кўпроқ талаб қилади. Бодринг ўстириладиган 
иссиқхона тупроғи эса енгил ва унумдор бўлиши лозим.
ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Уруғ экилгандан майсалар униб чиққунча 
бўлган вақт
3–5 кун
1 та ўсимликнинг ўртача ҳосили
25 дона мева
Уруғ унувчанлигининг сақланиш даври
6 йил
Уруғ экилгандан ҳосилни йиғиб олишгача 
бўлган вақт
12 ҳафта
Ўсимликнинг ўзига хос хусусиятлари
Етиштириш бирмунча қийин, кўп 
вақт ва маблағ талаб этади.
ТУПРОҚ
• Иссиқхона шароитида одатда бодринг катта майдонда етиштирилмайди, шу 
боис махсус субстратли туваклар ёки пластик қоплардан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир.
• Кўчатлар ерга ўтқазиладиган бўлса тупроқ енгил, аммо унумдор бўлиши лозим.
УРУҒЛАРНИ ЭКИШ ВА КЎЧАТЛАРНИ ЎТҚАЗИШ
• Кўчатлар 18–23
0
ҳароратда ўстирилади. Уруғлар диаметри 9 см бўлган торф-чи-
риндили тувакчаларга 1,5 см чуқурликда экилади. Қишки иссиқхоналарда 
уруғлар декабрь охирида экилади, кўчатлар январ охири февраль бошларида 
ўтқазилади. Баҳорги иссиқхоналарда эса уруғлар январь охирида экилиб, кўчат-
лар март ойининг бошларида ўтқазилади. Тупроқ нам ҳолатда сақланади, зару-
ратга кўра кўчатлар озиқлантириб турилади.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
60
КАЛЕНДАРЬ
Январь
Февраль
Мар
т
Апре
ль
Май
Июнь
Ию
ль
Авгу
ст
Сентябрь
Октябрь
Ноябрь
Д
екабрь
Уруғни экиш ва 
кўчатларни ўтқазиш
Ҳосилни йиғиб олиш
ПАРВАРИШЛАШ
• Бодринг кўчатлари етиштириладиган иссиқхона 20–250 ҳароратда ушлаб тури-
лади.
• Тупроқ нам ҳолатда сақланади, аммо жуда нам бўлиб кетмаслиги керак, шу боис 
оз миқдорда сув бериб тез-тез суғориб турилади. Ҳавонинг нисбий намлиги 
юқори бўлиши лозим, шу билан бир қаторда тез-тез шамоллатиб турилади.
• Бодринг поялари тик ҳолатда тортилган каноп сўриларда ўстирилади. Поя ис-
сиқхона томига етиб боргач унинг учи чилпиб қўйилади. Ён шохлар эса урғочи 
гулидан сўнг иккита барг қолдирилиб чилпиб қўйилади. Урғочи гуллар гултожи 
остида кичкина тугунчаси борлиги билан эркак гуллардан фарқ қилади. Эркак 
гулларда тугунча бўлмайди. Гулламайдиган ён шохлар 0,5 м узунликда қирқиб 
ташланади.
• Анъанавий навларда барча эркак гуллар олиб ташланади: чангланишдан туги-
либ қолган мевалар аччиқ бўлиб қолади. 
• Мевалар етила бошлаши билан икки ҳафтада бир маротаба помидор ўсимлиги-
га бериладиган ўғитлар билан озиқлантирилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling