Cабзавотлар ва уларни етиштириш
68
7. ГУММОЗ
Жиддий касаллик бўлиб, юқо-
ри ҳарорат ва юқори намлик
шароитида зарарлайди. Касал-
ланган меваларда ярачалар
ҳосил бўлади, улардан тиниқ
сариқ
рангли шира ажралади
ва кейинчалик усти қорамтир
моғор билан қопланади.
Курашиш усули: Касалланган
мевалар ёқиб юборилади. Ис-
сиқхо-
наларда ҳарорат кўтарилиб
намлик пасайтирилади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Иссиқхона ва
пар-
никларда ҳарорат жуда пасайиб кетмаслиги на-
зорат қилиб
турилади; иссиқхона ва парниклар
мунтазам шамоллатилади.
6. КУЛРАНГ ЧИРИШ
Мевалар момиқ кулранг моғор
билан қопланади;
касаллик
кўпинча пояни ҳам зарарлай-
ди. Ёғингарчилик кўп бўлган
ёзларда касаллик очиқ ерда-
ги бодринг ҳосилига
жиддий
хавф солиши мумкин, ҳаво-
нинг нисбий намлиги юқори
бўлганда ёпиқ ердаги бодрин-
гларни зарарлайди.
Курашиш усули: Касалланган
мевалар ва барглар қирқиб
олиниб ёқиб юборилади. Ка-
салликнинг биринчи белгила-
рида ўсимликларга карбендазим пуркалади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Тупроқни ортиқча
намланишига йўл қўймаслик керак. Ўсимликларга
карбендазим пуркалади.
ЗАРАРЛАНГАН МЕВАЛАР
9. АНТРАКНОЗ
Мева учи атрофида оч яшил ярачалар ҳосил бўлади, тез орада улар моғор билан қо-
планади, пушти рангга киради, сўнгра қораяди ва уларда унсимон ғубор ҳосил бўлади.
Касаллик ривожлана бориши билан касалланган мевалар сарғаяди ва нобуд бўлади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас. Касалланган мевалар олиб ташланади, ўсимликларга бир
ҳафтада бир марта олтингугурт чанглатиб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: