Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

Огоҳлантирувчи чоралар: Кўчат етиштириладиган тупроқ ёки компост стерилланади. 
Иссиқхоналар мунтазам шамоллатиб турилади.
10. ШИЛЛИҚҚУРТЛАР
Шиллиққуртлар сабзавот қовоқчаларининг ўсаётган меваларига пўстини қирқиб эт қис-
мини еган ҳолда зарар келтиради.
Курашиш усули: Зарарланишнинг биринчи белгиларидаёқ ўсимлик атрофига метиокарб 
ёки шиллиққуртларга қарши тайёрланган махсус қумалоқлар сепиб чиқилади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Тозаликка жиддий эътибор бериш лозим. Чиқиндилар мунта-
зам олиб чиқиб ташланади.
11. СИЧҚОНЛАР
Баъзан қовоқ, сабзавот қовоқчалари ва патиссон меваларини кемиради, аммо сичқонлар 
ушбу экинларни бошланғич ўстириш даврида уларнинг экилган уруғларини еб қўйиб катта 
зарар келтиришади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи чоралар: Агар авалги йилларда сичқонлар катта зарар келтирган бўлса, 
ҳеч қандай огоҳлантирувчи чора қўллаб бўлмайди. Фақатгина уруғларни тиконли шохчалар 
билан беркитиш ёки сичқонларга қарши алдамчи емлар қўйиш мумкин (масалан, ракумин).
9. АНТРАКНОЗ
Мева учи атрофида оч яшил ярачалар ҳосил бўлади, тез орада улар моғор билан қоплана-
ди, пушти рангга киради, сўнгра қораяди ва уларда унсимон ғубор ҳосил бўлади. Касаллик 
ривожлана бориши билан касалланган мевалар сарғаяди ва нобуд бўлади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас. Касалланган мевалар олиб ташланади, ўсимликларга бир 
ҳафтада бир марта олтингугурт чанглатиб чиқилади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Кўчат етиштириладиган тупроқ ёки компост стерилланади. Ис-
сиқхоналар мунтазам шамоллатиб турилади.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
69
12. ОҚ ЧИРИШ (СКЛЕРОТИНИОЗ)
Ёпиқ усулда етиштириладиган бодрингларда қорамтир доғлар ҳосил бўлади, улар ораси қат-
тиқ қора доғчалари бўлган оппоқ момиқ моғор билан қопланади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling