Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

Курашиш усули: Мавжуд эмас. Касалланган мевалар зудлик билан йўқотилади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Эҳтиёткорлик билан суғорилади, сув меваларга тушмаслиги керак; 
шунингдек мевалар ерга тегиб турмаслиги керак.
13. ҚОРА ЧИРИШ
Меваларнинг учи чирийди, зарарланган жойларда мева пўсти буришиб қолади, улардан 
шира ажралади. Ушбу замбуруғли касаллик пояни ҳам шикастлайди (кейинги бетга қарал-
син).
Курашиш усули: Мавжуд эмас: Касалланган мевалар зудлик билан олиниб йўқотилади. Бир 
мунча муддат иссиқхона полига ҳеч нарса пуркалмайди.
Огоҳлантирувчи чоралар: Кўчатларни етиштириш учун стерилланган тупроқ ёки компост 
ишлатилади.
15. АЧЧИҚ МЕВАЛАР
Агар бодринг кўринишидан соғлом бўла туриб 
таъми аччиқ бўлса, бу етиштиришдаги хатолик-
дан далолат беради – масалан, ҳаво ҳароратини 
бирдан тушириб юбориш, тупроқ намлигининг ўз-
гариши, ёруғликни кучайтириш ёки кучли чилпиш. 
Кўпинча иссиқхоналарда чангланишдан ҳосил 
бўлган йўғон ва хунук қийшайган мевалар аччиқ 
таъмли бўлади. Унутмаслик лозимки, кўпгина ис-
сиқхона навлари ўз гулидан чангланмасликни та-
лаб этади, уларда эркак гулларни мунтазам йўқо-
тиб туриш лозим. Бундай сермашаққат меҳнатни 
осон ҳал этиш учун фақатгина оналик гул ҳосил 
қилувчи (партено-карпик) навларни экиш мақсад-
га мувофиқдир.
14. ЁШ МЕВАЛАРНИНГ СЎЛИШИ
Бодринг ва сабзавот қовоқчаларининг ёш мева-
лари ўсишдан тўхтайди ва учки қисмидан бошлаб 
буриша бошлайди. Бунинг сабаблари турлича 
бўлиши мумкин: елвизак, ҳаддан ташқари кучли 
чилпиш ёки тупроққа янги гўнг солиш. Энг куч-
ли сабаб – яхши зовурланмаган, намлиги жуда 
юқори ёки пухта тайёрланмаган тупроқ. Бундай 
тупроқларда ўсимлик илдиз тизими самарасиз 
ишлайди. Бодрингнинг яхши ривожланиши учун 
мунтазам, аммо ўртача суғориш талаб этилади. 
Буришган мевалар пайдо бўлиши билан улар 
йўқотилади, ўсимликлар эса барглари орқали 
озиқлантирилади. Ҳафта мобайнида ўсимликлар 
суғорилмайди.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling