Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

Курашиш усули: Касалликнинг 
дастлабки белгиларидаёқ ўсимли-
кларга карбендазим пуркалади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Тупроқ 
нам ҳолатда сақланади, иссиқхона 
мунтазам шамоллатиб турилади.
23. ҚУЁШДАН КУЙИШ
Барг атрофлари қуёшда куйиш 
натижасида енгил қораяди, сўн-
гра қурийди ва қоғозга ўхшаб 
қолади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи чоралар: Ой-
наванд иссиқхоналар ойнаси 
қуёшни қайтарувчи плёнка би-
лан қопланади. Иссиқхона поли-
га мунтазам сув пуркалади. Буни 
қуёшли кун ўртасида қилмаслик 
лозим, чунки баргларга тушган 
сув нурни кучайтирувчи ойна ва-
зифасини ўташи мумкин.
ИПАКСИМОН 
ЎРГИМЧАК ИНИ
ОҚ УНСИМОН МОҒОР
ҚОҒОЗСИМОН 
ЖОЙЛАР


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
71
САЛАТ
Кўкат сабзавотлар туркумига кирувчи 
ушбу ўсимликни кўпчилик етиштириш осон 
деб тушунади. Кўпгина деҳқонлар ушбу 
сабзавотни етиштришга осон ёндошади, 
яъни: баҳорда бир қатор, ёз бошида бир 
қатор сепишади, қалин майсаларни яго-
налаб чиқишади, ўсган ўсимликларни эса 
қирқиб истеъмол қилишади. Ушбу сабза-
вотни етиштиришга бундай муносабатда 
бўлиш оқибатида кўп ҳолларда омадсиз-
лик юзага келади: ўсимликлар зарарку-
нанда ҳашарот ва касалликлар билан за-
рарланади, ёки ҳосилнинг ҳаммаси бир 
вақтда етилиб, уни истеъмол қилишга улгуриб бўлмайди, чунки ўсиб кетган салат 
бир ҳафтадан сўнг гулпоя чиқариб юборади. Бу ноқулайликларни ҳал этиш учун 
бир вақтнинг ўзида турли муддатларда пишиб етилувчи навларни экиш лозим, ёки 
ундан ҳам яхшироғи икки ҳафта оралиқ билан оз-оздан бир неча марта экиш мақ-
садга мувофиқдир, шунда узоқ муддат мобайнида дастурхонингизда барра салат 
бўлишига эришасиз. Ўз вақтида экилмаган ёки нотўғри кўчириб ўтқазилган бошли 
салат бош бермасдан поялаб кетиши мумкин, бу бошқа сабабларга кўра ҳам юзага 
келиши мумкин. Агар ўсиш даври чўзилиб кетса, ҳатто пишиб етилган бўлса ҳам, 
бошли салатнинг барглари дағал ва бемаза бўлиб қолади. Салат гумусга бой нам 
тупроқларни талаб этади. Кўриниб турибдики, салатни етиштириш у қадар содда 
эмас. Демак навларни тўғри танлаб, агротехника тадбирларини талаб даражасида 
бажариб, шунингдек парникларни қўллаган ҳолда эрта баҳордан то кеч кузгача ўз 
томорқангизда барра салат етиштиришингиз мумкин.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
72

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling