Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги
Download 3.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Томорқа сабзавотчилиги (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
- САҚЛАШ УСУЛИ
- КРУПНОКОЧАННЫЙ.
ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ
• Бошли навлар ўсимлик марказида бош шаклланиши билан қирқиб олинади. Пишганлик даражаси бошнинг юқорисини кафт билан енгил босиб кўрилиб аниқланади. Бошини қўл билан сиқиб кўриб бўлмайди, бунда барглар шикастла- нади. Cабзавотлар ва уларни етиштириш 74 • Пишиб ўта бошлаган ўсимликларда поя чўзила бошлайди. Бундай ўсимликлар дарҳол қирқиб олинади ва истеъмолга чиқарилади. Поялаб кетган ўсимликлар ташлаб юборилади. • Салат одатда тонгда, ҳали шудринг кўтарилмасидан узилади. Ўсимлик илдизи би- лан суғуриб олинади, илдизи ва пастки барглари қирқилиб компост тайёрлашга ташланади. ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ Салатни истеъмолга тайёрлаш мураккаб эмас, аммо унинг ўзига хос нозик томо- ни бор. Барча пазандалар салат баргларини яхшилаб ювиш лозимлигини билиша- ди, аммо кўпчилик ювгандан сўнг уни қуритиб олишни унутиб қўйишади ёки бунга эътибор беришмайди. Ҳўл баргларни бироз сирқтириб қўйиш ёки сочиқда артиб олиш мумкин. Майда барглар бутунлигича қолдирилади, йириклари қўлда бўли- нади. Бош ўртасини, агар унда ҳашаротлар бўлмаса, ювмаслик ҳам мумкин; уни иккига ёки бир неча қисмларга бўлиб қирқилади, бунда алоҳида баргларга ажра- тилмайди. Агар ювилиб, сўнг қуритилган салатни 30 дақиқа совитгичга қўйилса, у карсилдоқ бўлиб қолади. Салат барглари бодринг, редиска, помидор ва бошқалар билан биргаликда тортилади; бошли салатни йирик бўлакча қилиб кесиб, уни соус билан тортиш мумкин. САҚЛАШ УСУЛИ: Салат ювилмаган ҳолатда совитгичларда полиэтилен халтача- ларга солиниб 3 (бўш бошли навлар) ёки 5 кунгача (тиғиз бошли навлар) сақланади. ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: Салат одатда янгилигича истеъмол қилинади, аммо ҳосил кўп бўлиб, уни дарҳол ишлатиб юбориш зарур бўлиб қолса, уни горох, пиёз ва би- роз сариёғ солиниб, тузлаб қўйиш мумкин. Салатни ўсимлик мойида енгил қову- риб олиш, ундан дўлмалар тайёрлаш, шўрва ва бошқа кўпгина тансиқ таомлар ҳо- зирлаш мумкин (бу тўғрисида пазандачилик қўлланмаларида кўплаб маълумотлар келтирилган). НАВЛАР Республикамиз ҳудудларида етиштириш учун салатнинг асосан иккита нави тав- сия этилган ва давлат реестрига киритилган. Реестрдан ташқари кўпгина хорижий навларни халқимиз ўз томорқаларида муваффақият билан етиштириб келмоқда. Уларнинг айримлари ҳозирги кунда Давлат Нав Синаш шахобчаларида синовдан ўтказилмоқда. КОХ-ШОХ. Барглари ўртача катталикда, силлиқ, қирралари майда тишли. Ка- саллик ва зараркунандаларга чидамли. Ўсув даври униб чиққандан техник пишиб етилгунча 54 кун. КРУПНОКОЧАННЫЙ. Барглари ўртача катталикда, узунлиги 16 см, юзаси қаба- риқли, қирралари майда тишли, тўлқинли. Карамбоши юмалоқ, юмшоқ, вазни ўрта- ча 0,28–0,35 г. Ўсув даври техник пишиб етилгунча 58 кун. Cабзавотлар ва уларни етиштириш 75 МУАММОЛАР Очиқ ерда салат етиштириш жуда ҳам осон, фақатгина унинг агротехник тала- бларига тўғри риоя этиш лозим. Экинлар тупроқ зараркунандалари, шиллиққуртлар ва қушлардан ҳимоя қилинади. Совуқ ва серёғин об-ҳаво шароитида ўсимликлар сохта ун-шудринг ва кулранг чириш касалликлари билан зарарланиши мумкин. Ўсимликнинг ўсишдан тўхтаб қолишига умуман йўл қўйиб бўлмайди. Иссиқхона шароитида касалликлар янада кўпроқ хавф солади. Аммо талаб даражасида пар- варишлаш билан бу муаммоларни енгил бартараф этиш мумкин. Download 3.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling