Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ПАТИССОН. БЕЛЫЕ 13. Ўртапишар нав, ўсув даври униб чиққандан меваси тех-
ник пишиб етилгунча 50-60 кун. Мева шакли япалоқ юлдузсимон, бешта бўлакча-
лар ликопчасимон бирлашган, майда, ранги яшил, маркази оқиш.
ҚОВОҚЧА. ГРЕЧЕСКИЕ 110. Ўртапишар нав, ўсув даври 49 кун. Мева шакли 
цилиндрсимон, юзаси силлиқ, туси оч яшил. Мевасининг вазни 400 гр. атрофида. 
Қурғоқчиликка чидамли, аммо ун-шудринг касаллиги билан касалланишга мойил.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
80
ҚОВОҚ
ИСПАНСКАЯ 73. Узоқ йиллардан буён етиштириб келинаётган кечпишар нав
ўсув даври 117–130 кун. Мева шакли ясси юмалоқ, сегментлашган, вазни 3,5–4,5 
кг атрофида. Эти жуда ширин, меваси қишда узоқ сақланади.
КАШГАРСКАЯ 1644. Ўртача кечпишар нав, ўсув даври 117–120 кун. Мевасининг 
шакли узунчоқ, икки томони тўмтоқ, ўртаси ингичкалашган, баъзан ноксимон, вазни 
3,8–4,7 кг атрофида. 
НОН КАДИ. Меваси узун цилиндрсимон, пўсти ва эти жуда дағал. Эти қирғичдан 
ўтказилиб қуритилади, сўнгра унга аралаштирилиб нон ёпишда қўлланилади, шу 
боис уни “нон кади” деб номлашган.
ПАЛОВ КАДУ 268. Узоқ йиллардан буён етиштирилиб келинаётган нав, ўртапи-
шар, ўсув даври 117 кун. Мевасининг шакли узунчоқ, банд томони ингичкалашган, 
уч қисми эса кенгайган, вазни 3–4 кг атрофида. Нав фузариоз сўлиш ва қурғоқчи-
ликка чидамли.
ШИРИНТОЙ. Кечпишар нав, ўсув даври 135 кун. Меваси узунчоқ цилиндрсимон, 
вазни ўртача 2,5 кг, касалликларга чидамли.
МУАММОЛАР
Аввалги бетларга қаралсин.
Сабзавот қовоқчаси ёки патиссонни эртаги гулкарамдан сўнг 
етиштирсангиз – бу, кони фойда. Чунки сабзавот қовоғи етишти-
риладиган муддат келгунча гулкарамдан анчагина даромад қи-
либ оласиз! 
Тавсия этиладиган навлар: ультратезпишар ва тезпишар ҳар 
қандай ва нав дурагайлар.
Экиш муддати: жанубда 10–20 февраль, марказий минтақа-
ларда 25 февраль – 10 март, шимолий минтақаларда 15–25 март.
Агар ерингиз 10 сотих бўлса! 70х30 см схемада экиб 4760 
туп кўчат сарфлайсиз. Яхши парваришлаб бу майдонда 4700 дан 
ортиқ бош гулкарам йиғиб оласиз. Ҳар бир бош гулкарамнинг 
юртимиз бозорларидаги баҳорги баҳоси 2000 сўмлигини ино-
батга олсак, бу қўшимча 9 млн. 400 минг сўм даромад дегани!


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
81
ПИЁЗ
Пиёз энг кўп етиштириладиган ҳамда пазандачиликда 
энг кўп қўлланиладиган сабзавотлардан бири ҳисобла-
нади. Халқимизнинг ҳар бир хонадонида пиширилади-
ган аксарият таомларнинг тайёрланиши бевосита пиёз 
билан боғлиқдир. Шу боис уни етиштиришни пухта ўр-
ганиб олиш фойдадан холи эмас. Пиёз жуда ҳам серҳо-
сил экин. Экиш муддатини тўғри танлай билиб, икки муд-
датда эккан ҳолда бир мавсумда бир оила учун етарли 
миқдордаги пиёз етиштириб олиш мумкин. Шуни ҳам 
таъкидлаш жоизки, пиёз бошқа сабзавотларга нисбатан 
анча узоқроқ сақланади. Ҳозирги кунда пиёзнинг кўпги-
на серҳосил, касалликларга чидамли, сақлашда узоқ вақт 
кўкариб кетмайдиган нав ва дурагайлари Давлат Реестрига киритилган бўлиб, ре-
спубликамиз ҳудудларида муваффақият билан етиштириб келинмоқда.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling