Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Экиш учун товуқ тухуми ўлчамига мос соғлом тугунаклар саралаб олинади. 
Касал ёки юмшоқ тугунаклар яроқсиз ҳисобланади.
1 м узунликдаги қаторга уруғлик 
материалнинг сарфи
450 гр.
1 м узунликдаги қаторнинг ўртача 
ҳосили
2 кг (эртаги навлар)
3 кг (кечки навлар)
Экин экилгандан ҳосилни йиғиб 
олишгача бўлган вақт
13 ҳафта (эртаги навлар)
17–20 ҳафта (кечки навлар)
Ўсимликнинг ўзига хос 
хусусиятлари
Етиштириш осонроқ. Касаллик ва 
зараркунандалардан яхши ҳимояланганда 
кечки навлар жуда юқори ҳосил беради.
Пушти тарафи. 
Деярли барча 
кўзлар шу ерда 
бўлади


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
88
ТУПРОҚ
• Шўрланмаган ҳар қандай тупроқларда яхши ўсади. Картошка қўриқ ерларни
ўзлаштиришда жуда самарали экин ҳисобланади: уни чопиқ қилишда тупроқ 
ишланади, қуюқ ўсувчи поялари эса бегона ўтларнинг ўсишига тўсқинлик қи-
лади. Янги ўзлаштирилган ерга экилган картошка уч йилда бир марта жойига 
қайтиб келади.
• Имкон қадар қуёшли жой танланади; совуқ шамол эсадиган майдонларга экил-
майди. Майдон кузда чопиб қўйилади; агар ўтмишдош экинга гўнг солинмаган 
бўлса, чопиқ билан бирга компост ёки торф солинади.
• Симқурт билан зарарланган майдонлар тупроғи экиш олдидан примифос – ме-
тил билан суғорилади. Йирик кесаклар майдалаб чиқилади, тупроққа комплекс 
ўғитлар солинади.
ЭКИШ
• Экишдан бир - бир ярим ой олдин уруғлик картошкалар ундириб олинади: бунинг 
учун тугунаклар тухум учун мўлжалланган уячали картонга ёки ёғоч яшикларга 
терилади ва совимайдиган ҳамда қуёш нурлари тик тушмайдиган ёруғ жойлар-
га қўйилади. Олти ҳафта ўтгач тугунаклардан қалин ўсимталар ўса бошлайди. 
Ўсимталарни синдирмаслик лозим. Эртаги навларни ундириб олиш шарт, кечки-
лари эса ихтиёрий.
КАЛЕНДАРЬ
Январь
Февраль
Мар
т
Апре
ль
Май
Июнь
Ию
ль
Авгу
ст
Сентябрь
Октябрь
Ноябрь
Д
екабрь
Тугунакларни экиш
Ҳосилни йиғиб олиш


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
89
ПАРВАРИШЛАШ
• Эрта баҳорда совуқ тушиш хавфи сезилса янги кўкариб чиққан майсалар оҳиста 
кўмиб чиқилади.
• Биринчи чопиқ картошка поялари 20 см баландликка етганда амалга оширила-
ди. Қатор оралари юмшатилади, бегона ўтлар юлинади. Тупроқ кетмон ёрдамида 
поя тубига уйиб чопилади. Кўпчилик бундай кўмиб чопиқни бир неча бор та-
крорлаш лозим деб ўйлашади, аммо кўп марталик кўмиб чопиқ бир марталикка 
нисбатан яхши натижа бериши аниқ исбот қилинмаган.
• Мунтазам мўл суғориб турилади, бу айниқса тугунаклар шаклланаётган даврда 
жуда муҳимдир.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling