Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

Курашиш усули: Мавжуд эмас. Касал-
ланган ўсимликлар йўқ қилинади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Самарали 
огоҳлантирувчи чоралар мавжуд эмас. 
Зарарланган майдонда бир неча йилга-
ча пиёз етиштирилмайди.
ЎСУВ ЖОЙИДА ЧИРИГАН ПИЁЗБОШЛАР
САҚЛАШДА ЧИРИГАН ПИЁЗБОШИ
Агар сиз пиёзни ёзги-кузги муддатда экиб етиштирган бўл-
сангиз – бу ушбу майдонда қўшимча мош етиштириб олишингиз 
учун айни муддаодир! Чунки бундай пиёз ёз бошида бутунлай 
йиғиб олинади. 
Экиш муддати: июнь ойининг охири ва июлнинг бошлари
Агар ерингиз 10 сотих бўлса! 2,5-3 кг уруғ сарфлайсиз. Яхши 
парваришлаб мошдан бу майдонда 200-300 кг дон ҳосили йиғиб 
оласиз. Ҳар бир кг мошнинг юртимиз бозорларидаги баҳоси 
5000 сўмлигини инобатга олсак, бу 1-1,5 млн. сўм қўшимча да-
ромад дегани.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
87
КАРТОШКА 
Картошка дунёнинг кўпгина мамлакатларида кенг 
тарқалган асосий сабзавот экинидир. Етиштириладиган 
майдони ва ялпи ҳосили, шунингдек, пазандачиликда 
ишлатилиши бўйича у республикамизда етакчи ўринни 
эгаллайди. Озиқ-овқатда картошка жуда кенг қамровли 
хомашё бўлиб хизмат қилади. Кар-тошка етиштириш 
бўйича республикамиз халқи озми-кўпми маълумотга 
эга. Аммо кўпчилик деҳқонлар уни етиштиришда нав 
ва экиш муддатини танлаш муаммосига дуч келишади. 
Мамлакатимизда картошка асосан икки муддатда – эр-
таги ва кечки усулда етиштирилади. Шу боис агар то-
морқангизда жой етарли бўлса, икки муддат учун ҳам 
ер ажратишингиз мумкин, аксинча ҳолатда фақатгина 
эртаги навлар билан чекланишингиз мақсадга мувофиқ. 
Одатда эртаги навлар камроқ ҳосилли бўлади, аммо 
унинг ўзига хос афзаллик томонлари бор. Яъни: кечки 
навларга нисбатан камроқ майдон сарфланади, улар 
фитофтора касаллигига чалинишга улгурмайди ва ниҳо-
ят картошканинг харид нархи жуда қимматлашган даврда ўз ерингиздан маҳсулот 
олиш имконига эга бўласиз. Картошка иссиқсевар ўсимликдир, унинг ёш ниҳолла-
ри баҳорги аёзлардан, поялари эса кузги совуқлардан шикастланиб нобуд бўлиши 
мумкин. Картошка соғлом ўсимликлардан саралаб олинган майда уруғлик тугуна-
клардан экиб ўстирилади. Уруғлик материални олдинроқ кўкартириб олиш юқо-
ри натижа беради. Мазкур тугунаклардан поялар ўсиб чиқади, ер ости поя – ста-
лонларидан эса баҳорда ва кузда янги тугунаклар шаклланади. Ушбу тугунакларга 
ёруғлик тегиб яшил тусли бўлиб қолмаслиги учун картошка кўмиб чопиқ қилинади, 
яъни чопиқ пайтида тупроқ картошка поялари асосига тортилади. Унутмаслик ло-
зимки, яшил тугунаклар заҳарлидир.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling