Огоҳлантирувчи чоралар: Зарар-
ланган майдонда келгуси йилда
порей пиёзи етиштирилмайди.
12. ПИЁЗ КАПАЛАГИ
Узунлиги 1 см гача бўлган оч
яшил қуртлар фақатгина пўст-
лоғини қолдирган ҳолда ёш
баргларнинг
тўқималарини
еб қўяди. Барча турдаги пиёз
ўсимликларини зарарлайди.
Курашиш усули: Зарарланиш-
нинг дастлабки белгилари
аниқланиши биланоқ ўсимли-
кларга контакт таъсир этувчи
инсектицидлар пуркалади.
Огоҳлантирувчи
чоралар:
Мавжуд эмас.
ОҚАРГАН
БАРГЛАР
ЕБ
ТАШЛАНГАН
БАРГЛАР
13. ПИЁЗБОШИНИНГ ОҚ ЧИРИШИ
Барглар сарғаяди ва сўлийди. Пиёз-
боши асосида оқ момиқ моғорсимон
ғубор пайдо бўлади, уларнинг ичида
юмалоқ қора склероцийлар кўриниб
туради. Касаллик жуда хавфли бўлиб,
иссиқ ва қуруқ ёзда яхши ривожлана-
ди.
Курашиш усули: Мавжуд эмас. Зарар-
ланган ўсимликлар йўқ қилинади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Кимёвий
курашиш воситалари мавжуд эмас. За-
рарланган майдонда саккиз йилгача
пиёз етиштирилмайди.
15. САҚЛАШДА ЧИРИГАН ПИЁЗБОШИ
Сақлаш даврида пиёзбоши бўйнида
кулранг моғор пайдо бўлади, пиёзбоши
юмшоқ бўлиб қолади ва чирийди.
Курашиш усули: Мавжуд эмас. Сақла-
наётган пиёзлар доимо назорат қилиб
турилади, касалланганлари зудлик би-
лан йўқ қилинади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Экиш ол-
дидан уруғларга карбендазим билан
ишлов берилади. Сақлашга фақатгина
соғлом, яхши қуритилган пиёзлар жой-
лаштирилади. Пиёзлар салқин ва яхши
шамоллатиладиган жойларда сақлана-
ди.
14. БАРГЛАР СЎЛИШИ
Энг аввал марказий, сўнгра ташқи барг-
лар сарғаяди ва сўлийди. Агар пиёз-
боши кесиб кўрилса, унинг қобиқлари
орасида ёқимсиз ҳидли шилимшиқ
қатламни кўриш мумкин. Мазкур ка-
саллик оқ чиришга нисбатан камроқ
учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |