Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги
Download 3.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Томорқа сабзавотчилиги (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
- САҚЛАШ УСУЛИ
ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ
• Кўк пиёз учун ўсимликлар эрта баҳордан то кеч кузгача пиёзбошининг диаме- три 1,5-2,5 см га етганда узилади. • Пиёзбошлар, қачонки уларнинг барги сарғайиб ётиб қолганда пишган ҳисобла- нади. Бу ҳолатдан икки ҳафта ўтгач қуруқ кунларда пиёзлар боғ паншахаси ёр- дамида эҳтиёткорлик билан ковлаб олинади. • Қуритиш пиёзнинг нави ва катталигига кўра, шунингдек, ҳавонинг ҳароратига боғлиқ равишда бир ҳафтадан уч ҳафтагача давом этиши мумкин. Қуритиш пай- тида пиёзлар доимо назорат қилиб турилади. Юмшоқ, йўғон бўйинли, пўстида доғлари бор пиёзлар озиқ-овқатга ўша заҳоти ишлатилиб юборилади. • Сақланадиган пиёзлар яшиклар, қоплар, тўрсимон қопларга жойланади. Қуруқ ва ёруғлик яхши тушадиган салқин жойларда пиёз баҳор охиригача сақланиши мумкин. ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ Пиёз озиқ-овқатда жуда кенг миқёсда қўлланилади – у оддий таом-лардан тор- тиб, то мураккаб тансиқ таомларгача деярли барчасига ишлати-лади. Унутмаслик лозимки, ўз томорқангизда етиштирилган пиёз харид қилинган пиёзларга нисба- тан аччиқроқ бўлади. Пиёз тўғрашда кўз ачишиб, ёшланмаслиги учун қўл ва пиёз- ни вақти-вақти билан совуқ сувга ботириб туриш лозим. Агар салатлар учун пиёз аччиқлик қиладиган бўлса, у ҳолда уни ҳалқа шаклида тўғранг ва қайноқ сувда чайқаб олиб қуритинг. Шунда унинг аччиқлиги анча пасаяди. САҚЛАШ УСУЛИ: Кўк пиёз полиэтилен халтачаларда совитгичларда бир ҳафта- гача сақланади. Бош пиёзлар эса қуруқ ва салқин жойларда сақланади. ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: Пиёз озиқ-овқатда помидор ва картошкадан ҳам кўпроқ ишлатилади. Ўсимлик мойида тилларанг тусга киргунча қовурилган пиёз палов, шўрва, лағмон, қайла ва бошқа кўпгина таомларнинг асосий таркибий қисми ҳисо- бланади. Пиёз майда тўғралган ҳолда сомса, манти, чучвара, ҳасип каби таомлар қиймасига қўшилади. Пиёздан турли хил салатлар тайёрлашда ҳам фойдалани- лади. Пиёзнинг ўзидан жуда ширин қовурма тайёрлаш мумкин. Бунинг учун пиёз ҳалқа шаклида тўғралади, сутга ботирилади ва унга буғлаб олиниб пастроқ оловда олтинранг тусга киргунча қовурилади. Майда пиёз бошчалари бутунлигича сабза- вот маринадлари тайёрлашда ишлатилади. Download 3.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling