Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ
• Кўк пиёз учун ўсимликлар эрта баҳордан то кеч кузгача пиёзбошининг диаме-
три 1,5-2,5 см га етганда узилади.
• Пиёзбошлар, қачонки уларнинг барги сарғайиб ётиб қолганда пишган ҳисобла-
нади. Бу ҳолатдан икки ҳафта ўтгач қуруқ кунларда пиёзлар боғ паншахаси ёр-
дамида эҳтиёткорлик билан ковлаб олинади.
• Қуритиш пиёзнинг нави ва катталигига кўра, шунингдек, ҳавонинг ҳароратига 
боғлиқ равишда бир ҳафтадан уч ҳафтагача давом этиши мумкин. Қуритиш пай-
тида пиёзлар доимо назорат қилиб турилади. Юмшоқ, йўғон бўйинли, пўстида 
доғлари бор пиёзлар озиқ-овқатга ўша заҳоти ишлатилиб юборилади.
• Сақланадиган пиёзлар яшиклар, қоплар, тўрсимон қопларга жойланади. Қуруқ 
ва ёруғлик яхши тушадиган салқин жойларда пиёз баҳор охиригача сақланиши 
мумкин.
ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Пиёз озиқ-овқатда жуда кенг миқёсда қўлланилади – у оддий таом-лардан тор-
тиб, то мураккаб тансиқ таомларгача деярли барчасига ишлати-лади. Унутмаслик 
лозимки, ўз томорқангизда етиштирилган пиёз харид қилинган пиёзларга нисба-
тан аччиқроқ бўлади. Пиёз тўғрашда кўз ачишиб, ёшланмаслиги учун қўл ва пиёз-
ни вақти-вақти билан совуқ сувга ботириб туриш лозим. Агар салатлар учун пиёз 
аччиқлик қиладиган бўлса, у ҳолда уни ҳалқа шаклида тўғранг ва қайноқ сувда 
чайқаб олиб қуритинг. Шунда унинг аччиқлиги анча пасаяди.
САҚЛАШ УСУЛИ: Кўк пиёз полиэтилен халтачаларда совитгичларда бир ҳафта-
гача сақланади. Бош пиёзлар эса қуруқ ва салқин жойларда сақланади.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: Пиёз озиқ-овқатда помидор ва картошкадан ҳам кўпроқ 
ишлатилади. Ўсимлик мойида тилларанг тусга киргунча қовурилган пиёз палов, 
шўрва, лағмон, қайла ва бошқа кўпгина таомларнинг асосий таркибий қисми ҳисо-
бланади. Пиёз майда тўғралган ҳолда сомса, манти, чучвара, ҳасип каби таомлар 
қиймасига қўшилади. Пиёздан турли хил салатлар тайёрлашда ҳам фойдалани-
лади. Пиёзнинг ўзидан жуда ширин қовурма тайёрлаш мумкин. Бунинг учун пиёз 
ҳалқа шаклида тўғралади, сутга ботирилади ва унга буғлаб олиниб пастроқ оловда 
олтинранг тусга киргунча қовурилади. Майда пиёз бошчалари бутунлигича сабза-
вот маринадлари тайёрлашда ишлатилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling