Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ
• Озиқ-овқатга ёш ва майин мевалар ишлатилади. Меваларнинг етилганлик да-
ражаси мева банди атрофига бош бармоқ билан босиб кўриб аниқланади: агар 
мева юмшоқ бўлиб бармоқ ичкарига ботса, демак мева ҳали пишиб ўтиб кет-
маган. Ўсимликнинг мева бериш даврини узайтиришда ёш меваларни мунтазам 
узиб туриш жуда муҳим. Сабзавот қовоқчалари ҳосилини йиғишда мева аввало 
пояда турган жойида қирқилади, сўнгра жойидан кўтарилади.
• Қишга сақланадиган қовоқ навлари поясида қолдирилади ва биринчи совуқ ту-
шишидан олдин йиғиб олиниб, салқин биноларда сақланади.
ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Сабзавот қовоқчаси ва патиссондан жуда тансиқ салатлар тайёрлаш мумкин. 
Уларни қайнатиб бўлмайди, бунда уларнинг таъм сифатлари бузилади, балки икки 
дақиқа қайноқ сувда бланшировка қилинади, сиркаланади ва салат тайёрланади. 
Сабзавот қовоқчаси ва патиссондан тайёрланган тузлама ва маринадлар айниқса 
мазалидир. Палак отиб ўсувчи қовоқ навлари сабзавот қовоқчалари сингари хом-
лигида истеъмол қилинмайди, бу пайтда уларнинг пўсти дағал, эти таъмсиз бўлади. 
Уларнинг эти тўла пишиб тўқ сариқ рангга кирганда жуда ширин бўлади. Этидан 
сомса, манти, чучвара каби мазали таомлар пиширилади.
САҚЛАШ УСУЛИ: Сабзавот қовоқчалари ва патиссон полиэтилен халтачаларда 
совитгичда бир ҳафтагача, қовоқлар эса салқин омборларда 3-4 ойгача сақланади.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: Сабзавот қовоқчалари майдароқ бўлакларга бўлинади, туз 
сепилади, унга буғлаб олинади ва олтинранг-жигарранг тусга киргунча қовурила-
ди. Сабзавот қовоқчалари ва патиссонни бодринг сингари тузлаш ёки маринадлаш 
мумкин. Қовоқ мевалари эса йирик бўлакларга бўлинади, бироз сариёғ суркалади 
ва духовкада 45 дақиқа давомида пишириб олинади. Қовоқ этини ўртача катта-
ликда тўғраб пиёз билан бирга ўсимлик мойида димлаш ҳам мумкин. Халқимизда 
ўртача катталикдаги қовоқдан дўлма пишириш кенг тарқалган. Бунинг учун қо-
воқ банди атрофи қопқоқсимон тарзда қирқиб очилади. Уруғлари тозаланиб уруғ 
бўшлиғига қиймаланган гўшт, пиёз, турли зираворлар, туз ва ўсимлик мойи солина-
ди. “Қопқоғи” ёпилиб духовкада 2 соат паст оловда пиширилади.
НАВЛАР
Сабзавот қовоқчалари ва патиссоннинг қуйидаги иккита нави Давлат Реестрига 
киритилган бўлиб, республикамиз ҳудудларида экиш учун тавсия этилган. Мазкур 
навлардан ташқари кўпгина маҳаллий ва хорижий навларни халқимиз ўз томорқа-
ларида муваффақиятли етиштириб келмоқда.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling