Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

Курашиш усули: Кучли зарарланган ўсимликлар йиғиб олиниб йўқ қили-
нади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Экиш олдидан уруғлар ва нўшпиёзларга при-
мифосметил билан ишлов берилади. Ягоналашда чиққан ўсимликлар, 
шикастланган барглар ва зарарланган пиёзбошлар йўқ қилинади. Ўсим-
ликлар атрофидаги тупроқ зичланади. Агар майдон кучли зарарланган 
бўлса пиёзни уруғидан эмас, балки нўшидан экиш мақсадга мувофиқдир.
АСОСИ ЕБ ТАШЛАНГАН
Узунлиги 0,6 см бўлган 
оқ личинка


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
85
4. НЕМАТОДА
Ушбу жуда майда микроскопик қуртлар билан зарарланганда барглар қавариб, 
деформацияга учрайди. Ёш ўсимликлар нобуд бўлади; етила бошлаган пиёзбо-
шлар эса юмшоқ бўлиб қолади ва сақлашга ярамайди.
Курашиш усули: Зарарланган ўсимликлар йўқ қилинади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Зарарланган майдонда бир неча йилгача пиёз, горох, 
дуккакдошлар ва қулупнай етиштирилмайди.
5. ЁРИЛИШ
Ҳосилни йиғиб олишда баъзан асосидан ёрилган пиёзбошларни учратиш 
мумкин. Бундай ҳолат одатда уруғидан пиёз етиштиришда узоқ давом этган 
қурғоқчиликдан сўнг мўл суғорилганда ёки ёмғир ёққанда кузатилади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас. Ёрилган мевалар сақлашга қўйилмайди, улар-
ни мумкин қадар тезроқ ишлатиб юбориш лозим.
Огоҳлантирувчи чоралар: Тупроқни жуда қуриб кетишига йўл қўйилмаган 
ҳолда вақти-вақти билан суғориб туриш лозим.
ЭГИЛГАН, ШИШГАН 
БАРГЛАР
ЁРИЛГАН ПИЁЗБОШЛАР
3. ЎЗАКЛАШ
Агар пиёз бевақт ўзаклаб 
кетса, у ҳолда ўзаклар син-
дириб чиқилади, пиёзбо-
шлар эса пишганда йиғи-
лаверади, аммо сақлашга 
жойлаштирилмайди, тезроқ 
истеъмол қилиб юборила-
ди. Ўзаклаш жуда эрта экиш, 
баҳорги аёзлар ёки уруғлар-
ни бўш тупроққа экишдан 
келиб чиқиши мумкин.
8. ЗАНГ
Баргларда тўқ сариқ доғлар ва холлар 
пайдо бўлади. Кам учрайдиган, аммо 
жуда хавфли, ўсимликларни нобуд 
қилади, асосан ёзда ривожланади. 
Касаллик билан айниқса порей пиёзи 
кучли зарарланади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling