Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ
• Эртаги навлар ҳосилини йиғиб олишга уларнинг гуллари ёки ғунчалари тўкилиб 
кетганда киришилади. Эҳтиёткорлик билан битта ўсимлик ёнидаги тупроқ ков-
лаб кўрилади: тугунаклар тухум ўлчамидан каттароқ бўлиб қолган бўлса ҳосил-
ни йиғиб олиш мумкин. Поялар паншаха ёрдамида ён тарафидан қазиб олинади 
ва қаторлар оралиғига ағдариб ташланади.
• Кечки навларда поялари қорайиб қолгач ҳосилни йиғиб олишдан олдин ўриб 
ташланади ва бир ҳафта ўтгач ҳосилни кавлашга киришилади. Йиғиб олинган 
тугунаклар бир неча соат давомида қуритилади ва яшикларга жойланиб музла-
майдиган қоронғи бинолар ичига олиб кириб қўйилади.
Барча тугунаклар, ҳатто энг майдалари ҳам йиғиб олинади, бу эса ушбу ўсимлик 
касаллик ва зараркунандаларининг ялпи кўпайишини олдини олишга имкон бе-
ради.
ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Кўпгина пазанда уй бекалари картошкадан ҳар куни ҳам таом пиширавермайди, 
шу боис ушбу бўлимни ўқиб чиқиш уларни балки қизиқтирмас. Албатта, табиийки 
бу ерда биз картошкадан таом тайёрлашнинг пазандачилик адабиётларида келти-
рилган 500 дан ортиқ усулининг барчасини ёритиб бера олмаймиз. Шунга қара-
масдан, картошкадан таом тайёрлашдаги ҳаттоки айрим оддий қоидаларни ҳам 
кўпчилик билмайди.
Эртаги ёш картошкалар ҳали тўла пишиб етилиб, пўсти дағаллашмасидан олдин 
ковлаб олинади. Бунда унинг пўстини оддийгина артиб ҳам тозалаб олиш мумкин. 
Картошкани қайнатиб, қовуриб иссиқлигида истеъмол қилинади. Совигани майда 
тўғралган ҳолда салатларга қўшилади. Картошка сомса, манти, шўрва, димлама ва 
бошқа шу каби юқорида таъкидлаганимиздек юзлаб таомлар тайёрлашда ишлати-
лади.
САҚЛАШ УСУЛИ: Салқин қоронғи жойда сақланади. Эртаги янги картошкаларни 
полиэтилен халтачаларда совитгичда икки ҳафтагача сақлаш мумкин.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: Янги ковлаб олинган эртаги картошкалар оқар сувда яхши-
лаб ювилади, пўстини тозаламаса ҳам бўлади. Сувда 12 дақиқа қайнатилади. Сўн-
гра қуритиб сариёғ билан дастурхонга тортилади. Пўсти дағаллашган тугунаклар 
эса артиб олинади. Қисмларга бўлиниб 5–10 дақиқа қайнатилади, сўнгра гўшт би-


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
90
лан биргаликда духовкада 45 дақиқа пиширилади. Дўлма тайёрлаш учун картошка 
20 дақиқа қайнатилади ва ошхона тегирмончасида эзғилаб олинади. Эзғиланган 
массадан оз-оз олиб товуқ тухуми катталигида зувалачалар ясаб олинади. Улар 
аввал тухумга, сўнгра унга буғлаб олиниб, қизиб турган ўсимлик мойида тилла-
ранг тусга киргунча қовурилади. Чипс тайёрлаш учун хом картошка паррак-паррак 
қилиб тўғралади ва ювиб олинади. Парраклар қуритилиб қайнаб турган ўсимлик 
мойида тилла ранг тусга киргунча қовурилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling