Огоҳлантирувчи чоралар: Қурғоқчи-
ликка йўл қўйилмайди. Илдиз битлари-
га чидамли навлар экилади.
9. КУЛРАНГ ЧИРИШ
Касалликни чақирувчи замбуруғ ўсим-
ликнинг нобуд бўлган ёки шикастлан-
ган жойи орқали киради, илдизгача
етиб боради ва тўқималарнинг қорай-
ишини келтириб чиқаради. Ўсимлик сў-
лийди, поялар ер сатҳида синиши мум-
кин. Зарарланган қисмларда пахмоқ
кулранг моғор пайдо бўлади. Касаллик
айниқса серёғин ва совуқ об-ҳавода
хавфлидир.
Курашиш усули: Касалланган ўсимли-
клар зудлик билан йўқотилади ва қол-
ган ўсимликларга карбендазим пурка-
лади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Кўчатлар
тўғри ўтқазилиши лозим, яъни пастки
барглар тупроқ сатҳидан юқорида қо-
лиши керак.
8. ШИРА
Шира битлари мозаика вирусини ташиб
юришади, бундан ташқари барглар-
да ёпишқоқ шира қолдиради ва унга
замбуруғлар тушиши мумкин, бунинг
оқибатида барг истеъмолга яроқсиз бў-
либ қолади. Зараркунандалар айниқса
баҳор қуруқ келганда барглар дефор-
мациясини келтириб чиқарган ҳолда
ўсимликларга кучли зарар етказишади.
Курашиш усули: Зарарланишнинг даст-
лабки белгиларидаёқ ўсимликларга
гептенофос пуркалади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Мавжуд
эмас.
11. ХРИЗАНТЕМА ПАШШАСИНИНГ
ЛИЧИНКАЛАРИ
Баъзан ёпиқ усулда етиштирилаётган
салатни зарарлайди. Хризантема паш-
шасининг личинкалари илдиз ичига ки-
риб, уни ичидан ейди. Барглар сўлийди,
ўсимликнинг ўсиши секинлашади.
Курашиш усули: Зарарланган ўсимли-
клар ковлаб олинади ва йўқ қилинади,
қолган ўсимликлар линдан эритмаси
билан суғорилади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Салат хри-
зантема гулидан бўшаган жойларга
экилмайди.
7. НЕМАТОДАЛАР
Шиш нематодалари билан зарарлан-
ганда ўсимлик ўсишдан тўхтайди, барг-
лар рангсизланади. Кучли зарарланган-
да ўсимлик сўлийди ва нобуд бўлади.
Нематода билан зарарланишнинг ўзига
хос белгиси – илдизлардаги шишлар-
дир.
Do'stlaringiz bilan baham: |