Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

5. ШИЛЛИҚҚУРТЛАР
Шиллиққуртлар салат ўсимлигига, айниқ-
са унинг ёш майсаларига жиддий хавф 
солади. Серёғин об-ҳавода барг ва поя-
ларни кучли зарарлайди. Кундузи зарар-
кунандалар беркиниб олишади. Уларнинг 
мавжудлигини ўсимликларда қолдирган 
шиллиқ изларидан билиб олиш мумкин.
Курашиш усули: Зарарланишнинг даст-
лабки белгиларидаёқ ўсимликлар атро-
фига шиллиққуртларга қарши қума-
лоқлар сепиб чиқилади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Экин экиладиган май-
дон атрофи тоза ҳолда сақланади.
4. ҲАЛҚАЛИ ДОҒЛАНИШ
Жуда кам учрайдиган касаллик, баъзан 
салатнинг қишки навларини зарарлайди. 
Ташқи баргларда кичик-кичик қорамтир 
доғлар пайдо бўлади, доғ марказидаги 
барг тўқимаси тўкилиб кетиши мумкин. 
Баргларнинг ўрта томирларида сарғиш 
йўлаклар пайдо бўлади.
Курашиш усули: Кучли касалланган ўсим-
ликлар йўқ қилинади. Қолган ўсимли-
кларга таркибида мис бўлган фунгицид 
пуркалади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Очиқ майдонда ал-
машлаб экишга риоя этилади, иссиқхоналарда 
шамоллатиш тартибига амал қилинади.
ТЕШИК-ТЕШИК
БАРГЛАР


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
76
3. БОШ ЎРАМАСЛИК
Салат турли сабабларга кўра бош ўрамаслиги мумкин. Уларнинг ичида энг асосийси – 
тупроқда гумуснинг етишмаслиги; бошли салатдан юқори ҳосил олиш учун тупроққа 
компост ёки яхши чириган гўнг солинади. Бундан ташқари салат сояланиб қолган май-
донларда етиштирилганда, қалин қилиб экилганда, қурғоқчиликда ва шира билан зарар-
ланганда ҳам бош ўрамаслиги мумкин.
6. ИЛДИЗ БИТИ
Майда кулранг ҳашаротлар илдизлар-
ни зарарлайди, улар унсимон ғуборли 
доғ билан қопланиб олади. Ўсимлик-
нинг ўсиши секинлашади, барглар 
сарғайиши ва тўкилиб кетиши мум-
кин. Зарарланиш айниқса ёз охирида 
кўпроқ кузатилади.
Курашиш усули: Зарарланган ўсимли-
клар суғуриб олинади ва йўқотилади. 
Қолган ўсимликлар атрофи малатион-
нинг сувли эритмаси билан суғорилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling