Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги
ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Download 3.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Томорқа сабзавотчилиги (1)
ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Иссиқ об-ҳавода ёмон ўсади Уруғ сепилгандан майсалар униб чиққунча бўлган вақт 6–8 кун 1 гр. даги уруғларнинг ўртача сони 715 та 1 м узунликдаги қатордан олинадиган ўртача ҳосил 4–8 бош Уруғ унувчанлигининг сақланиш даври 3 йил Уруғ экилгандан ҳосилни йиғиб олишгача бўлган вақт 7–10 ҳафта (бошли навлар) 5–7 ҳафта (баргли навлар) Ўсимликнинг ўзига хос хусусиятлари Етиштириш жуда қулай. Жуда эртаги навларини етиштириш бирмунча қийин ТУПРОҚ • Тупроқ гумусга бой ва муҳити нордон бўлмаслиги, шунингдек, салатнинг бутун ўсув даври мобайнида нам ҳолатда бўлиши лозим. • Эртапишар ва кечпишар навлар қуёшли ёки енгил сояланувчи майдонларга экилади. Тупроқ кузда тайёрланади, чопиқ билан биргаликда тупроққа хаскаш билан ишлов берилиб майда кесакли кўринишга келтирилади ва комплекс ми- нерал ўғитлар солинади. Тупроқ зараркунандалари билан зарарланган майдон- ларга примифос-метил солинади. • Республикамизнинг иссиқ жанубий вилоятларида эртаги навларни тўғри- дан-тўғри очиқ майдонга, қуёшли, шамолдан ҳимояланган ва яхши зовурланган тупроқларга экиш мумкин. ЭКИШ • Кўчатли усулда уруғлар иккитадан торф-чириндили тувакларга экилади. Кучсиз ўсимликлар кейинчалик олиб ташланади. Экиш олдидан кўчатлар чиниқтирила- ди. Cабзавотлар ва уларни етиштириш 73 КАЛЕНДАРЬ Январь Февраль Мар т Апре ль Май Июнь Ию ль Авгу ст Сентябрь Октябрь Ноябрь Д екабрь Ўрта ва кечпишар навлар: уруғи апрел бошида сепилади. Эртаги ҳосил олиш учун уруғлар март бошида яшикларга сепилиб апрелда ерга ўтқазилади. Уруғни экиш Ҳосилни йиғиб олиш Кечки навлар: июль ойида очиқ ерга сепилади. Заруратга кўра кузда плёнка остига олинади. Уруғни экиш Ҳосилни йиғиб олиш Қишки навлар: иссиқхоналарда 60 дан паст бўлмаган ҳароратда етиштирилади. Уруғлар октябрда яшикларга сепилиб биринчи чинбарг чиқаргач иссиқхонага ўтқазилади. Уруғни экиш Ҳосилни йиғиб олиш Жуда эрта етиштириладиган навлар: қиш юмшоқ келадиган иссиқ иқлимли жанубий вилоят- ларда қишга чидамли нав уруғла- ри сентябрда очиқ ерга экилади. Октябрда ягоналаниб қишга қол- дирилади. Ҳосил апрель ойида пишиб етилади Уруғни экиш Ҳосилни йиғиб олиш ПАРВАРИШЛАШ • Майсалар чинбарг чиқаргач ягоналаб чиқилади; экинларнинг қалин бўлишига рухсат этилмайди. Ягоналашдан сўнг экинлар суғорилади. Заруратга кўра ягона- лаш кейинчалик яна такрорланади (майсалараро масофа 20–25 см бўлгунча). • Ягоналашда суғуриб олинган кўчатларни пастки баргларини тупроққа кўмиб юбормаган ҳолда саёзроқ қилиб қайта ўтқазиш мумкин. • Кўчатлар атрофига шиллиққуртларга қарши қумалоқлар сепиб чиқилади, майса- лар қушлардан ҳимояланади, тупроқ мунтазам юмшатиб турилади. • Очиқ ерга экилган экинлар мўл, ёпиқ ердагилар ўртача суғорилади. • Иссиқхона ва парниклар имкон қадар тез-тез шамоллатиб турилади. Download 3.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling